Sayt test rejimida ishlamoqda

Санакулов Умиджан Кувандиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Металлургия ишлаб чиқариш корхоналари саноат чиқиндиларидан темирни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 04.00.14 – Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/T1555. 
Илмий раҳбар: Эргашев Улугбек Абдурасулович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/30.12.2019.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Сойиб Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: «Минерал ресурслар институти» ДК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мис ишлаб чиқариш шлакларидан ва сульфидли олтин таркибли концентратларни биооксидланиш жараёнидан кислотали оқова сувларни қайта ишлаш усулларини ишлаб чиқиш орқали металлургия саноатининг саноат чиқиндиларидан темирни ажратиб олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли хил реагентларни қўллаган ҳолда pH муҳитининг ўзгариши ҳисобига кислотали эритмаларда мишьякни темирдан чўктириш усули билан ажратиш қонуниятлари аниқланган;
кислотали эритмаларнинг натрий ишқори билан нейтраллаш натижасида мишьякнинг 8 дан юқори рН кўрсатгичида тескари эриш самарадорлиги биринчи бор ўрнатилди ва темир бирикмалари чўкмаларини олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган; 
янги УД-19 реагентидан фойдаланиб, муҳитнинг pH қийматига қараб кислотали эритмалар таркибидаги мишьякдан темирни ажратишни оптимал режими яратилган;
темир олиш мақсадида мис эритиш саноатининг кўп компонентли силикатли ва феррит системали шлакларини алоҳида оксидларга ажратиш бўйича илк бор ускуна ва унинг тузилиши ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Металлургия саноатининг саноат чиқиндиларини қайта ишлаш жараёнида темирни ажратиб олишни илмий асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида олтин бўлган концентратларни биооксидлаш жараёнининг кислотали оқова сувларидан темирни ажратиб олишнинг технологик схемаси «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКда амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 3 сентябрдаги 02-02-06/9282-сон маълумотномаси).  Натижада, кислотали оқова сувлар таркибидаги темирнинг 90% дан ортиғи кейинчалик фойдаланиш учун темир гидроксиди шаклида тиклаш имконини берган;
темир ажратиб олиш учун металлургик шлакларни қайта ишлаш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2020 йил 8 сентябрдаги АИ-56163-сон маълумотномаси). Натижада, минерал хомашёдан комплекс фойдаланиш, жараённинг юқори интенсивлигига эришиш, ишлаб чиқаришнинг экологик тозалигини ошириш, чиқиндихоналар майдонини камайтириш, техноген чиқиндиларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш ва темирни ажратиб олиш даражасини 90% гача ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish