Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Азиз Сабировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги олтин таркибли намакобларнинг генезиси», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/GM33.
Илмий маслаҳатчи: Бакиев Саиднасим Алимович, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрогеология ва инжнерлик геология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, DSc.24/30.12.2019.GM.96.01.
Расмий оппонентлар: Иргашев Юлдашбай, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Исмаилов Вахитхан Алиханович, геология-минералогия фанлари доктори; Цой Владимир Деньевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Геология ва геофизика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғарбий Ўзбекистоннинг юра даври ётқизиқларида табиий-геологик шароитларининг хлоридли намакобларда олтин бирикмалари ҳосил бўлиши ва тарқалишидаги ролини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор БҚАҲ юқори юра ётқизиқларидаги ер ости хлорид намакобларида концентрацияси саноат аҳамиятига эга бўлган олтиннинг тўпланишига таъсир этувчи, асосий (геологик-тузилмавий, гидрогеологик, геотермик ва геокимёвий) омиллар аниқланган;
хлоридли намакоблар тарқалган қатламларнинг геохимик шароитларига, оксидланиш-қайтарилиш потенциали юқори бўлган (Eh) хлор, йод, бром, кислород ва цианидлар катта таъсир кўрсатиши натижасида, намакобли жинслардан олтинни ишқорланишига ва сув таркибига ўтишга асосий сабабчи эканлиги аниқланган;
илк бор юра қатламларида тарқалган олтин таркибли намакобларидан олтин ва бошқа микроэлементларни ажратиб олиш бўйича геотехнологик тажриба ишлар комплексини режалаштириш учун қайта ишлаш истиқболлари асосланган;  
геологик-тузилмавий, гидрогеологик, геотермик ва геокимёвий шароитларини ва кўп йиллик ер ости сувларини кимёвий таркибини таҳлил қилиш асосида, БҚАҲ хлоридли сувларидаги олтин заҳираларига истиқболи юқори ва саноат аҳамиятига эга бўлган ҳудудлар аниқланган; 
ҳозирги вақтда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи кислотали усуллар ўрнига экологик тоза йод-йодид эритмалари ёрдамида қайсар рудалардан олтин олиш учун геотехнологияда янги йўналиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги олтин таркибли намакобларнинг генезиси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат талабидаги олтин таркибли сувларни шакллантириш ва тарқатиш шароитлари Ғарбий Ўзбекистон экспедицияси ва "Бухоро-Йод" МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 10 июндаги 04/04-сон маълумотномаси). Натижада, регионнинг Умид, Крук, Шимолий Ўртабулоқ, Тўрақул, Қумли, Сомонтепа, Крук, Деҳқонобод, Янги Қоратепа, Шарқий Қоратепа, Ғарбий Тегерман, Алан, Шимолий Ғузор, Феруза, Шаркий Дарбаза конларида саноат сувларини ўрганишда мажмуавий геологик-қидирув ишларини олиб бориш имконини берган;
БҚАҲ юқори юра ётқизиқларининг ер ости хлорид намакобларида олтин тўплашнинг асосий омиллари Ғарбий Ўзбекистон экспедициясида амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 10 июндаги 04/04-сон маълумотномаси). Натижада, гидроминерал хомашёни аниқлаш ишларини режалаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган;
БҚАҲ олтин таркибли саноат сувлари тарқалишининг энг истиқболли майдонлари Ғарбий Ўзбекистон экспедициясида амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 10 июндаги 04/04-сон маълумотномаси). Натижада, хлорид сувларидаги олтин заҳираларини баҳолаш бўйича махсус геологик-қидирув ишларни қўйиш учун асос бўлиб хизмат қилган;
БҚАҲ энг истиқболли майдонлари билан ажратилган олтин таркибли намакобларни тарқалиш харитаси “Ўзбекгидрогеология” ДУКда амалиётга жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 10 июндаги 04/04-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси саноат сувлари атласини яратиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish