Sayt test rejimida ishlamoqda

Холов Ёқуб Давроновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шўр тупроқлар шароитида ғўза навларининг қимматли белгиларига агроэкологик омилларнинг таъсири (Бухоро воҳаси мисолида)», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси, 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/B346.
Илмий раҳбар: Холлиев Аскар Эргашович, биология фанларни доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.72.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Курбанбаев Илхом Жуманазарович, биология фанлари доктори, профессор; Боймуродов Ҳусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро воҳасининг турли даражада шўрланган  ўтлоқи аллювиал, сур тусли- қўнғир ва чўл- қумли тупроқ типлари шароитида ғўза навларининг қимматли белгиларига шўрланиш ва намлик даражалари таъсирини ифодаловчи физиолого-экологик хусусиятларини  илмий асослаш  ва  ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор суғориладиган ҳамда турлича шўрланган ўтлоқи -аллювиал,  сур тусли- қўнғир ва чўл- қумли тупроқ типларининг асосий эко-мелиоратив хоссалари асосланган;
илк бор  тупроқ типлари (ўтлоқи - аллювиал, сур тусли -қўнғир ва чўл- қумли), тупроқ шўрланиши (кучсиз, ўрта ва кучли) ва намлик даражалари (70-75-70; 65-70-65; 60-65-60%)  ҳар хил бўлган шароитда Бухоро-8, Омад ва С-4727 ғўза навлари ривожланишининг физиолого-экологик кўрсаткичлари аниқланган;
навларнинг қимматли хўжалик белгиларидан – ҳосилдорлиги, тола чиқими, тола узунлиги ва 1000 та чигит вазнига агроэкологик омилларнинг (тупроқ типлари, шўрланиш ва намлик даражалари) таъсири атрофлича аниқланган ҳамда навлар кесимида солиштирма баҳоланган;
селекцион жараёнда танлаш ишларини олиб бориш ва бошланғич  манбаларни танлашда ноқулай экологик омилларга бардошлилик ва ҳосилдорлик даражаси  юқори бўлган Бухоро-8, С-4727 навларнинг эко-физиологик асослари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шўр тупроқлар шароитида ғўза навларининг қимматли белгиларига агроэкологик омилларининг таъсири ҳар хил даражадаги тупроқ шўрланиши ва типлари шароитларида аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ноқулай абиотик омилларга бардошлилик ва ҳосилдорлик даражаси ҳамда ноқулай агроэкологик шароитларда тола чиқими, тола узунлиги ва чигит вазни юқори бўлган Бухоро-8 ва С-4727 навлари фермер хўжаликлар ер майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 7 августдаги 02/020-2386-сон маълумотномаси). Натижада, навларнинг стресс омилларга бардошлилик даражасини ошириш имконини берган;   
эко-мелиоратив хоссалари ҳар хил бўлган ҳудудларга чидамлилик даражалари юқори бўлган Бухоро-8, С-4727 навларини “Ниёз Неъматобод” ва “Шерзод” фермер хўжаликларининг 193 гектар ер майдонларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 7 августдаги 02/020-2386-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур навлардан турлича шўрланган ўтлоқи -аллювиал, сур тусли- қўнғир ва чўл -қумли тупроқ типлари шароитида  юқори ва сифатли ҳосил олиш имконини берган;
Бухоро вилоятининг тупроқ типлари  ва шўрланиш даражаси ҳар хил бўлган хўжаликларида кучли шўрланган ўтлоқи-аллювиал, сур тусли-қўнғир, чўл-қумли, тупроқлар шўрини ювишнинг мақбул меъёри бўйича тавсиялар “Ниёз Неъматобод” ва “Шерзод” фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 2020 йил 13 августдаги 01/03-1673-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ шўрланиши даражаларининг камайиши ҳисобига тупроқ типлари унумдорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish