Sayt test rejimida ishlamoqda

Каландаров Бахтиёр Искандаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шоли навларини ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига уруғ экиш меъёри ва маъдан ўғитларнинг таъсирини ўрганиш”, 06.01.08 – «Ўсимликшунослик»  (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Qx.44.
Илмий раҳбар: Саимназаров Юлдаш Бекмирзаевич, биология фанлари доктори, профессор..
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шоличилик илмий - тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05.30.12.2019.Qx/B.42.01.
Расмий оппонентлар: Атабаева Халима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Содиқжон Обидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий - тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шолининг янги “Гулжаҳон”, “Илғор” ва “Тарона” навларини ўсиши, ривожланиши, ҳосил элементларининг шаклланиши ва дон сифат кўрсаткичларига уруғ экиш ва унга мос равишда азотли ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг ўтлоқи-ботқоқ тупроқлари шароитида янги районлаштирилган эртапишар “Гулжаҳон”, ўртапишар “Илғор” ва кечпишар “Тарона” шоли навларининг мақбул экиш меъёри ва унга мутаносиб равишда мақбул азотли ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари ишлаб чиқилган;
зарур озиқланиш муҳити яратилганлиги сабабли уруғларни дала унувчанлик даражаси азотли ўғитлар меъёрига тўғри пропорционал, озиқланиш майдонининг камайиши сабабли уруғ экиш меъёрига тескари пропорционал эканлиги аниқланган;
уруғ экиш меъёри барг сатҳини шаклланишига 45-65%, бир ўсимликнинг қуруқ масса тўплашига 53-62%, ўсимлик бўйига 21-30% таъсир этиши, азотли ўғитлар меъёрини эса барг сатҳини шаклланиши, бир ўсимликнинг қуруқ масса тўплаши ва ўсимлик бўйига мос равишда 21-40, 30-39 ва 68-88% таъсир этиши аниқланган;
уруғ экиш меъёри билан шишасимонлик (rГулжаҳон = 0,78; rИлғор = 0,86; rТарона = 0,85) ўртасида ижобий, азотли ўғитлар меъёри билан шишасимонлик (rГулжаҳон = -0,57; rИлғор = -0,49; rТарона = -0,51), гуруч чиқиши (rГулжаҳон = -0,68; rИлғор = -0,68; rТарона = -0,68), бутун гуруч чиқиши (rГулжаҳон = -0,72; rИлғор = -0,65; rТарона = -0,63) орасида салбий, қобиғ чиқиши (rГулжаҳон = 0,63; rИлғор = 0,72; rТарона = 0,63) орасида ижобий корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
шолининг янги районлашган “Гулжаҳон”, “Илғор” ва “Тарона” навларини ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига экиш меъёри ва унга мутаносиб равишда озиқлантириш меъёри таъсирини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
шоличиликка ихтисослашган фермер ва томорқа хўжаликлари учун “Ўзбекистонда шолидан юқори ҳосил олиш бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 10 январдаги 02/021-99-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома шоличиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида шоли навларини мақбул уруғ экиш ва унга мутаносиб равишда озиқлантириш меъёрларида етиштириб юқори ҳосилдорликка эришиш учун хизмат қилмоқда;
шолининг эртапишар “Гулжаҳон” навини етиштиришнинг мақбул агротадбири Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ ва Бекобод туманларида 32,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 10 январдаги 02/021-99-сон маълумотномаси). Натижада гектаридан 5,9-6,2 центнер қўшимча ҳосилдорликка эришилиб, 3575-4190 минг сўм соф фойда олинган ва рентабеллик 29,8-34,9 фоизни ташкил этган;
шолининг ўртапишар “Илғор” нави Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ ва Бекобод туманларида 32,2 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 10 январдаги 02/021-99-сон маълумотномаси). Натижада гектаридан 7,8-8,1 центнер қўшимча ҳосил олиниб, 32,0-37,3 фоизгача рентабеллик билан 4100-4715 минг сўм соф фойда олинган;
шолининг кечпишар “Тарона” нави Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ ва Бекобод туманларида 77,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 10 январдаги 02/021-99-сон маълумотномаси). Натижада гектаридан 9,5-9,8 центнер қўшимча ҳосилдорликка эришилган, 4700-5315 минг сўм соф фойда олинган ва рентабеллик 34,2-38,9 фоизни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish