Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Алишер Саидаббасовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий нефтлар ва газларни тайёрлаш технологияларини уларнинг коллоид-кимёвий хусусиятлари асосида такомиллаштириш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Т367.
Илмий маслаҳатчи: Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Улуг Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Юнусов Мирахмад Пулатович, техника фанлари доктори, профессор; Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий нефтлар ва газларни тайёрлаш технологияларини уларнинг коллоид-кимёвий хусусиятлари асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий нефть ва газларни саноат миқёсида қайта ишлашга тайёрлаш технологияларини такомиллаштиришга тизимли ёндашиб, уларнинг турғунлиги ва бир бутунлик кўрсаткичларини аниқлаш методологияси ишлаб чиқилган;
саноат миқёсида қайта ишлашга тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилувчи маҳаллий сув-нефтли эмульсиялар, нефтлар ва ҳом-ашё газларининг таркиби ва коллоид-кимёвий хоссаларини ўзига хос жиҳатлари аниқланган;
дистирланган пахта ёғ-кислотаси асосида турғун сув-нефтли эмульсияларни парчаловчи деэмульгаторлар ва уларнинг композициялари ишлаб чиқилган;
маҳаллий оғир нефтларни деэмульгаторлашда ишлаб чиқилган деэмульгатор композицияларини қўллашнинг оптимал шарт-шароитлари аниқланган;
техник фосфолипидли сирт фаол моддалар асосида юқори смолали нефтларнинг қовушқоқлигини пасайтирувчилар яратилган;
бипланетар аралаштиргич ва ишлаб чиқилган сирт-фаол моддадан фойдаланиб, юқори қовушқоқли нефтларнинг оқувчанлигини ошириш усули ишлаб чиқилган;
маҳаллий хомашё асосида хомашё газларини қуритиш ва ишлатиладиган аминли эритмаларни тозалаш ва уларнинг таркибидаги зарарли моддаларни селектив сорбция қилувчи полифункционал кўмир-каолинли адсорбент ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган деэмултгаторлар, қовушқоқликни пасайтиргувчилар, полифункционал кўмир-каолинли адсорбентлар ҳамда жиҳозлар ва қувурлар коррозияси ингибиторларидан фойдаланиб, маҳаллий нефть ва газларни тайёрлаш технологиялари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Коллоид-кимёвий хоссалари асосида маҳаллий нефть ва газларни тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
занглаш олигомер ингибиторларини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигидан ихтирога патент олинган (IAP 03969, 2009 й.) Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида импорт ўрнини босувчи занглаш ингибиторлари олиш имконини берган;
ишлаб чиқилган деэмульгаторлар композицияларидан фойдаланган ҳолда, маҳаллий турғун сув-нефтли эмульсияларни парчалаш технологияси «Жарқўрғоннефть» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2020 йил 29 августдаги 04-24-09-сон маълумотномаси). Натижада, нефтни тайёрлашни 8–10% ошириш ва қимматбаҳо чет элдан келтириладиган деэмульгаторларни маҳаллийларига алмаштириш имконини берган;
ишлаб чиқилган қовушқоқлик пасайтиргичларни қўллаб, юқори қатронли нефтлар оқувчанлигини ошириш технологияси «Жарқўрғоннефть» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2020 йил 29 августдаги 04-24-09-сон маълумотномаси). Натижада, электроэнергия ва иссиқлик сарфини 10–15% ва 20–25% га камайтириш имконини берган;
ишлаб чиқилган кўмир-каолинли адсорбенларни қўллаб ишлатилган аминли эритмаларни тозалаш технологияси Шўртан ГКМда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2020 йил 29 августдаги 04-24-09-сон маълумотномаси). Натижада, хомашё газини тозалаш даражасини 10–15% ошириш, аминли эритманинг сарфи 7–10% камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish