Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Мухтор Жамоловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «СФМ ва қўндирмаларни қўллаб бензинларни детонацион барқарорлигини оширишнинг коллоид-кимёвий хусусиятлари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси, 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/К89.
Илмий маслаҳатчилар: Ахмедов Улуғ Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; [Нарметова Гульнора Розикуловна], кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Эшметов Иззат Дусимбатович, техника фанлари доктори, профессор; Дўстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кислородли қўндирмалар ва СФМ асосида маҳаллий паст октанли автомобиль бензинларини детонацион барқарорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бензинни бензол сақлаган фракцияларини гидроизомеризациялаш жараёни учун алюмоникель-вольфрам-фтор, алюмоникель-вольфрам-мис-фтор, алюмоникел-молибден-фтор ва алюмоникел-вольфрам-кобалт-фтор турдаги каталитик фаол металлари майда дисперсион ҳолатдаги катализаторлар синтез қилинган ва гидроизомеризация жараёнларида борувчи изомеризация реакциялари самарадорлиги катализаторларнинг кислоталилик даражаси билан боғлиқлиги аниқланган;
изопропанол спирти, этил спирти, метил-трет-бутил эфири, монометиланилин, ацетон, аннизол, бутилкарбитол каби кислородли қўндирмаларнинг бензин фракциялари антидетонацион хоссаларига таъсири исботланган;
кислородли бирикмалар ва сирт-фаол моддалар (неоноллар) асосида ЭМБ, ММБ ва ИМБ турдаги янги қўндирмалар композицияси олинган ва уларнинг бензин фракцияларининг октан сонига, фазавий барқарорлиги, индукцион давр каби хоссаларига таъсири аниқланган;
NaX 3Å турдаги синтетик цеолит ёрдамида этанолни суюқ фазада абсолютлаш усули ишлаб чиқилган ва ушбу усулда абсолютлаш орқали таркибида 1,95 % масс.гача сув сақлаган этил спирти олиш мумкинлиги исботланган;
спирт-бензин композициялари хираланиш ҳароратига СФМларнинг таъсири ҳамда бензин-спирт композицияси таркибида 0,2% СФМлар қўшилиши натижасида, унинг хираланиш ҳарорати -15°С дан -32°С гача тушиши аниқланган;
гидроизомеризат, оғир бензин фракциялари, қўндирма композациялари ва СФМлар асосида олинган бензин композициясида октан сони 15,8 пунктгача ошди ва ушбу автомобил бензини таркибида бензол миқдори эса 0,32% об. гача камайгани газ-суюқлик хроматографида олинган хроматограммалар билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
СФМ ва қўндирмаларни қўллаб бензинларни детонацион барқарорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
гидроизомеризат, оғир бензин фракцияси, ЭМБ қўндирмаси ва АФ.9-6 неонолини компаундлаб, юқори сифатли автомобиль бензинлари олиш усули «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2020 йил 28 августдаги 02/17-5/26-485-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий паст октанли бензинлари асосида юқори антидетонацион барқарорликка эга бўлган автомобиль бензинлари ишлаб чиқариш имконини берган;
бензинни бензол сақлаган фракциясини гидроизомеризациялаб олинган катализат, оғир бензин фракциялари, ЭМБ антидетонацион қўндирмаси ва СФМларни компаундлаб, модификацияланган, юқори октанли автомобил бензинлари олиш усули «Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2020 йил 28 августдаги 02/17-5/26-485-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий бензин компонентлари, кислородли қўндирмалар ва неоноллар асосида юқори октанли, дисперсион барқарор автомобиль бензинлари ишлаб чиқариш имконини берган;
гидроизомеризат, СФМ ва қўндирмаларни қўллаб бензинларни детонацион барқарорлигини оширишга оид маълумот ва хулосалар «Нефть-газ кимё саноатида катализ» ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (гувоҳнома, №892-067). Натижада, бакалавр ва магистрларнинг автомобиль бензинларини детонацион барқарорлигини ошириш соҳасидаги билимларини бойитиш ҳамда мустаҳкамлаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish