Sayt test rejimida ishlamoqda

Мордвинцев Дмитрий Олеговичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Геофизик маълумотлар бўйича Фарғона ботиғидаги мезозойдан олдинги комплексларнинг геологик тузилиши», 04.00.06 – Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/GM25.
Илмий маслаҳатчи: Раджабов Шухрат Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Геология ва геофизика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сейсмология институти, DSc.02/30.12.2019.GM/FM.97.01 
Расмий оппонентлар: Юсупов Шухрат Сакиджанович, геология-минералогия фанлари доктори; Долгополов Феликс Геннадьевич, геология-минералогия фанлари доктори; Садикова Лола Ренатовна, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фаргғона ҳавзасининг ер қобиғининг чуқурлик тузилиш хусусиятларини аниқлаш ҳамда фарқланувчан петрофизик хусусиятлари билан геоблокларнинг туташган зоналари ва углеводород конларининг жойлашиши ўртасидаги боғлиқликлар моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор координаталар тизимига ва бурғулаш маълумотларига боғланган ҳолда Фарғона ҳавзасининг мезозойгача бўлган рельеф юзаси ва кристалли пойдевор хариталари тузилган;
нефть ва газ конлари билан қарама-қарши петрофизик хусусиятларга эга аномал объектларнинг мезозойгача бўлган қатламларда жойлашиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик исботланган;
Фарғона ҳавзаси ер қобиғи кесишиши тузилишининг геологик-тектоник эволюцияси ҳақидаги замонавий қарашларга мос келадиган геологик ва геофизик моделлар яратилган;
Фарғона ҳавзасининг шимолида жанубий қисмларга нисбатан зичлик кўрсаткичларининг сезиларли даражада ошиши аниқланган;
нефть ва газ конларини излаш ва қидиришда геологик ва геофизик моделлаштиришни минтақавий миқёсда қўллаш имкониятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фарғона ҳавзасининг чуқурлик геологик тузилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона ҳавзаси ер қобиғининг чуқурлик тузилиши элементларига нисбатан нефть ва газ конларининг жойлашув схемаси «Фарғона геофизик экспедицияси»да ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган («Ўзбекгеофизика» АЖнинг 2019 йил 8 августдаги 01-1754/1-сон маълумотномаси). Натижада, схема геологик қидирувнинг минтақавий боскичида нефть ва газ конларини қидиришнинг билвосита мезонлари рўйхатини кенгайтириш имконини берган;
Фарғона ҳавзаси мезозойдан олдин бўлган юзасининг структуравий харитаси «Фарғона геофизик экспедицияси»да ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган («Ўзбекгеофизика» АЖнинг 2019 йил 8 августдаги 01-1754/1-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона ҳавзасининг жанубий қисмида нефть ва газ қидирув ишларини олиб бориш учун истиқболли майдонларни аниқлаш имконини берган;
Фарғона ҳавзасининг кристалли пойдевори сатҳи структуравий харитаси «Фарғона геофизик экспедицияси»да амалиётга жорий қилинган («Ўзбекгеофизика» АЖнинг 2019 йил 8 августдаги 01-1754/1-сон маълумотномаси). Натижада, кристалл пойдеворнинг рельефи ҳақидаги тушунчаларни сезиларли даражада кенгайтириш, нефть ва газ бўйича қидирув-излаш ишларини режалаштиришда олинган маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилган;
Фарғона ҳавзасининг чуқурлик тузилишини акс эттирган бир қатор геологик ва геофизик моделлар «Фарғона геофизик экспедицияси»да амалиётга жорий қилинган («Ўзбекгеофизика» АЖнинг 2019 йил 8 августдаги 01-1754/1-сон маълумотномаси). Натижада, янги потенциал истиқболли ҳудудларни аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish