Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамрокулова Зебинисо Хамрокуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг шимоли-шарқий минтақаси кемирувчилар (Rodentia) туркумининг гельминтофаунаси, экологияси ва аҳамияти», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/В167. 
Илмий раҳбар: Сапаров Каландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.20.04.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори; Сафарова Феруза Эргашевна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кемирувчиларнинг гельминтофаунаси ва экологиясининг тузилиши, инсонлар ва фойдали ҳайвонлар учун умумий бўлган паразит турларини аниқлаш ва майда сутэмизувчилар гельминтофаунасининг Ўзбекистон шимоли-шарқидаги табиий ва урбанлашган экотизимлардаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шимоли-шарқий Ўзбекистон кемирувчилари гельминтларининг 4 синфга мансуб 46 та тури аниқланган;
илк бор Шимоли-шарқий Ўзбекистонда тарқалган кемирувчиларнинг 30 турга мансуб гельминтлари аниқланган;
илк бор Ўзбекистонда олмахоннинг 11 турдан иборат гельминтофаунаси идентификацияланган; 
урбанлашган ҳудудлардаги сичқонсимон кемирувчилар гельминтофаунасининг тузилиши очиб берилган;
гельминт ҳўжайинлари ва кемирувчиларнинг бошқа ҳайвонлар гуруҳлари билан биоценотик алоқалари баҳоланган; 
кемирувчи гельминтларининг таксономик хусусиятлари ва турларнинг паразит билан зарарланиш параметрлари асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг шимоли-шаркий минтақаси кемирувчилар (Rodentia) туркумининг гельминтофаунаси, экологияси ва аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кемирувчилар орқали юқадиган касалликлар диагностикаси ва кемирувчиларга қарши кимёвий кураш воситаси «Родентицид» ёрдамида олдини олиш чоралари Республика дезинфекция станциясининг Тошкент шаҳри ва Жиззах вилояти бўлимлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 7 августдаги 8-9-10/794-сон маълумотномаси). Натижада, кемирувчилар зарарини Тошкент шаҳри корхоналарида 70–80%, Жиззах шаҳри, Арнасой ҳамда Шароф Рашидов туманларида 65–70% га камайтириш имконини берган;
кемирувчиларни паразит гельминтлари хилма-хиллигини ва шаҳар жойларда тарқалган сичқонсимон кемирувчиларнинг гельминтофаунасини шаклланиш хусусиятларини ҳамда инсонлардаги гельминтларнинг биоценотик алоқаларини аниқлаш тавсияномаси Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва қисман Хоразм вилоятларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат кўмитасининг 2020 йил 1 июлдаги 02-02/8-1054-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома экологик вазият, шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш ҳамда  кемирувчилар гельминтларини мониторинг қилиш ва зарарини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish