Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиев Иброҳим Мажидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида матннинг типологик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Пардаев Азамат Бахронович, филология  фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, доцент; Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилида матнни типологик таснифлаш ва матн тилшунослигини коммуникатив тилшунослик соҳалари билан алоқадор томонларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилшунослигида матн муаммоси шу пайтгача асосан тавсифий усулда, синтактик сатҳ масалалари билан боғлиқ жиҳатлари ёритилган бўлиб, матннинг моҳиятини чуқур англаш учун назарий хусусиятлари очиб берилган;
матнни типологик таснифлаш орқали оғзаки ва ёзма матнлар ажратилган, ушбу нутқий шаклларнинг ҳар бирига кирувчи матн типларини, уларни ҳосил қилувчи лисоний ва нолисоний воситаларнинг фарқлари аниқланган; 
матн типлари тўла белгиланиб, унинг психолингвистик, лингвокультурологик, когнитив ва прагмалингвистик таснифи аниқланган;
матнни типологик таснифлаш муайян тилнинг тараққий этиш йўлларини белгиловчи, коммуникативлик кўламини белгиловчи муҳим омил эканлиги далилланган;
матнни типологик таснифи ўзбек тилшунослигининг семиотика, прагмалингвистика, социология, психолингвистика, стилистика, нутқ маданияти соҳалари учун ҳам муҳимлиги исботланган;
матнни типологик таснифлашда ва матн таърифини белгилашда С-модел асосидаги таҳлиллар дастлабки изланишлар эканлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек тилида матннинг типологик хусусиятларини очиб бериш жараёнида маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича олиб борилга тадқиқот илмий натижалари асосида: 
матн типлари, уларни ҳосил қилувчи лисоний ва нолисоний воситаларнинг фарқларини аниқлаш, фольклор матнларнинг тараққий этиш йўлларини белгилашга оид хулосалардан ХТ-Ф-2-004-рақамли «Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари» (2008-2010) номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 августдаги 89-03-2874-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари асар матнини таҳлил қилишда ўқувчиларнинг мустақил фикрлашга доир билимларини оширишга хизмат қилган;
матндаги эксплицит ва имплицит боғланиш турларини ўрганишга оид хулосалардан 2012-2014 йилларда бажарилган А1-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий  ва тарихий қадриятлар уйгунлиги  асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 сентябрдаги 89-03-3074-сон маълумотномаси). Натижада ёшларга умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдиришга йўналтирилган матнларнинг коммуникативлигини таъминловчи асосий параметрларини такомиллаштиришга хизмат қилган;  
матнни типологик таснифлаш орқали муайян тилнинг тараққий этиш йўлларини белгиловчи прагматик, когнитив, психолингвистик, социолингвистик усулларни қўллаш бўйича олинган хулосалардан 2013-2014 йилларда бажарилган И1-ХТ-0-17222 рақамли “Қорақалпоқ миллий менталитетини ўқувчи ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 сентябрдаги 89-03-3074-сон маълумотномаси). Натижада муайян ҳалқ менталитетини шаклланишида, шу ҳалқ руҳиятини белгиловчи матнларнинг коммуникативлик даражасини аниқлашга ҳизмат қилган;   
ўзбек тилида матннинг типологик ва коммуникатив хусусиятларини очиб беришда «Тил – миллат кўзгуси», «Қадрият», «Дахлдорлик туйғуси» кўрсатувлари ҳамда «Долзарб мавзу», «Муносабат» эшиттиришларини тайёрлашда  фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 30 июлдаги 01-02/180-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва долзарблиги илмий-амалий аҳамият касб этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish