Ўринов Шерали Рауфовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бурғулаш ва портлатиш ишлари технологиясини ҳисобга олган ҳолда карьер бортлари турғунлигини бошқариш усулларини илмий асослаш», 04.00.10 – Геотехнология (очик, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/T358.
Илмий маслаҳатчи: Заиров Шерзод Шарипович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/30.12.2019.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Белин Владимир Арнольдович, техника фанлари доктори, профессор; Мислибаев Илхом Туйчибаевич, техника фанлари доктори, профессор; Наимова Рано Шукуровна, техника фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: поғоналар қияликларининг юқори сифатлилигини, контур орти массивининг тўлиқ бутлигини ва кончилик ишларини хавфсиз олиб борилишини таъминлаш учун БПИ ни олиб бориш технологиясини ҳисобга олган ҳолда карьер бортларининг турғунлигини бошқариш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Кўкпатас кони шароити учун тоғ жинси массивининг босимли - деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш усули ва модели ишлаб чиқилган, натижада нисбий координаталарда ярим чексиз соҳасининг симметрик чегаралари ва нисбий координаталарда ярим чексиз соҳасининг носимметрик чегаралари асосланган;
тоғ жинсларининг физик-техник ва кон-технологик хусусиятларидан келиб чиқиб, турли типдаги эмульсион ПМни қўллаш орқали бурғилаб портлатиш ишларининг самарали параметрлари ўзгаришларини ўрнатиш имконини берадиган, портлатиладиган тоғ массиви бўлакланишини тақдим этадиган ишлаб чиқилган иқтисодий-математик модели асосида тоғ жинсларини портлатиш орқали майдалашнинг самарадорлиги аниқланган;
башоратли усул ва унга асосланган БПИ параметрлари ва портлатилган жинсларнинг гранулометрик таркиби компьютер ҳисоб-китоблари учун алгоритм блок-схемаси ишлаб чиқилган; 
турли кон-геологик, кон-техник ва иқлим шароитларида дастлабки тирқиш ҳосил қилишда портловчи скважинанинг рационал параметрлари аниқланган;
ПМ заряди зичлиги, тоғ жинси зичлиги, тоғ жинсларининг сиқилишга чидамлилик чегараси, портлатиладиган тоғ жинсида бўйлама тўлқин тезлиги ва саноатдаги ПМ детонация тезлигига боғлиқ ҳолда контурли скважина диаметрининг ўзгариши аниқланган;
тоғ жинсида бўйлама тўлқин тезлиги, ПМ зичлиги, контурли скважина радиуси, саноат ПМсидаги детонация тезлиги, тоғ жинсларининг сиқилишга чидамлилик чегарасига боғлиқ ҳолда контурли заряднинг чизиқли массасининг ўзгариш боғлиқлиги исботланган;
тоғ жинсида бўйлама тўлқин тезлиги, ПМ зичлиги, тоғ жинсларининг сиқилишга ва чўзилишга чидамлилик чегараси, шунингдек контурли скважина радиусига боғлиқ ҳолда контурли скважиналар орасидаги масофанинг ўзгариш боғлиқлиги исботланган;
карьерларда қияликларни ҳосил қилишда контурли портлатиш усулини экспериментал баҳолаш умумлашган усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
БПИни олиб бориш технологиясини инобатга олган ҳолда карьерлар бортларининг турғунлигини бошқариш усулларини илмий асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
карьернинг турғун қияликларини шакллантириш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Кўкпатас конида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 13 июлдаги 02-06-07/7687-сон маълумотномаси). Натижада, поғона қиялигини шакллантиришнинг юқори сифатлилигини ва кончилик ишларининг хавфсиз олиб борилишини таъминлаш имконини берган;
карьернинг чегаравий контурида поғоналар қияликларини шакллантиришнинг экскаваторли усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Кўкпатас конида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 13 июлдаги 02-06-07/7687-сон маълумотномаси). Натижада, поғона қиялигини 600 дан 650 гача ошириш, қопловчи тоғ жинсларининг ҳажмини камайтириш, контур орти массивининг мустаҳкамлигини сақлаш ва кончилик ишларининг хавфсиз олиб борилишини таъминлаш имконини берган;
карьернинг контур олди ҳудудида ПМ скважина зарядларини қўзғатиш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Кўкпатас конида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 13 июлдаги 02-06-07/7687-сон маълумотномаси). Натижада, тоғ жинсининг майдаланиш самарадорлигини пасайтирмасдан, карьер борти ва муҳандислик иншоотларига берилиши мумкин бўлган сейсмик куч ва портлатилган кон массаси бўлакларининг белгиланган ўртача ўлчамини аниқлаш имконини берган.

 

Янгиликларга обуна бўлиш

Фойдали ресурслар

Бир миллион дастурчи

Сўровнома

Биз билан боғланинг