Sayt test rejimida ishlamoqda

Арапов Шерзод Дехканбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Давлат ташқи сиёсий вазифаларини амалга оширишда рақамли дипломатиянинг роли”. 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2019.4.PhD/Ss47.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Алишер Омонуллаевич, сиёсийфанлардоктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/30.12.2019.Tar/Yu/I/S/24.01.
Расмий оппонентлар: Султанова Эътибор Сиддиковна, сиёсий фанлар доктори, профессор;Хасанов Отабек Абдирашидович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли дипломатия соҳасида илғор давлатлар тажрибасига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг дипломатия соҳасига замонавий АКТ имкониятларини кенгроқ жорий этиш, ташқи сиёсий фаолиятни инновацион бошқаруви жараёнида рақамли дипломатия имкониятларини тадбиқ этишга доир амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон рақамли дипломатиясининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ҳамда устувор йўналишлари тизимли равишда ўрганилди, ушбу соҳанинг республика халқаро имижини мустаҳкамлашдаги ўрни ва роли очиб берилди;
Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда вазирлик тизимидаги тегишли идораларда олиб борилган мақсадли ўрганишлар натижасида миллий дипломатияни рақамлаштириш ва республика рақамли дипломатиясини янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар асослаб берилди;
ташқи сиёсий вазифаларни амалга оширишда рақамли дипломатия йўналишидаги фаолиятга доир олиб борилган сиёсий тадқиқот натижаларига таяниб, Ташқи ишлар вазирлигининг рақамли дипломатия соҳасида салоҳиятини баҳолаш методикаси ишлаб чиқилди;
хорижий ва маҳаллий тажрибанинг қиёсий таҳлили натижасида дипломатияни рақамлаштириш даражаси ҳукуматларнинг рақамли технологияларни қабул қилиш имконияти ва рақамли жамиятда шаклланган экотизим сингари омиллар билан боғлиқ эканлиги асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Давлат ташқи сиёсий вазифаларини амалга оширишда рақамли дипломатиянинг роли бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон рақамли дипломатиясининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ҳамда устувор йўналишлари тизимли равишда ўрганилди, республиканинг халқаро имижини мустаҳкамлашдаги ўрни ва роли очиб берилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлигининг 2018 йил 26 июлдаги 274/18-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан агентликнинг ахборот-таҳлил материалларини тайёрлаш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан турли даражадаги учрашувлар ўтказиш жараёнида фойдаланилган.
Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда вазирлик тизимидаги тегишли идораларда олиб борилган мақсадли ўрганишлар натижасида миллий дипломатияни рақамлаштириш ва республика рақамли дипломатиясини янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлигининг 2018 йил 26 июлдаги 274/18-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотчининг ташқи сиёсий фаолиятни ахборот билан самарали таъминлаш, мақсадли ва турфа жанрдаги ахборот компанияларини ишлаб чиқиш орқали ахборот-ташвиқот ва ахборот-таҳлилий йўналишдаги фаолиятни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда рақамли дипломатия имкониятларидан унумли фойдаланиш борасидаги таклиф ва тавсиялари агентлик томонидан соҳадаги фаолиятни йўлга қўйишда инобатга олинган.
Ташқи сиёсий вазифаларни амалга оширишда рақамли дипломатия йўналишидаги фаолиятга доир сиёсий тадқиқот натижалари асосида Ташқи ишлар вазирлигининг рақамли дипломатия соҳасида салоҳиятини баҳолашнинг муаллифлик методикаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2019 йил 2 августдаги 13/33123-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг рақамли дипломатия соҳасида фаолиятини янада такомиллаштириш, тезкор ташқи сиёсий муносабат билдириш ҳамда рақамли дипломатия бўйича вазирликнинг халқаро рейтингини янада яхшилаш жараёнида фойдаланилган.
Дипломатияни рақамлаштириш даражаси ҳукуматларнинг рақамли технологияларни қабул қилиш имконияти ва рақамли жамиятда шаклланган экотизим сингари омиллар билан боғлиқ эканлигини тасдиқловчи илмий хулосалар ишлаб чиқилган(Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2020 йил 05 февралдаги 11-612-сонли далолатномаси). Натижада,тадқиқотчи томонидан илгари сурилган бир қатор илмий хулоса ва таклифлар агентликнинг Интернет тармоғи, жумладан ижтимоий тармоқлар мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш ҳамда Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотларни тарқатиш бўйича ишларни ташкил этиш жараёнида фойдаланилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish