Sayt test rejimida ishlamoqda

Хашимова Сабохат Абдуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги хитой тилида редупликация, аффиксация ва конверсия”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Fil92.
Илмий маслаҳатчи: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Аблат, тарих фанлари доктори; Алимова Холида Зикриллаевна, филология фанлари доктори, доцент; Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳозирги хитой тили сўз туркумларида аффиксация, редупликация ва конверсия ҳодисаси, уларнинг ясалиш моделлари, мазкур сўз ясалиши воситасида ҳосил бўлган сўзларнинг морфологик, функционал-стилистик хусусиятларини таҳлил қилиш ва ўрганиш, сўз ясалишидаги имкониятлар, имкониятдаги чекланишларни аниқ белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хитой тили лексикасининг ички имкониятлар асосидаги ривожида аффиксал ва яримаффиксал сўз ясалиши, редупликация ҳамда конверсиянинг ўрни асосланган;
редупликация, аффиксация ва конверсия доирасида турли сўз туркумига оид сўзларнинг ясалишидаги маҳсулли / маҳсулсизлик, сермаҳсул / каммаҳсулликнинг сабаб ва қонуниятлари сўз ясалиши имконияти билан боғлиқлиги исботланган;
ҳозирги хитой тилида суффиксларнинг 17 синонимик қатори, префиксларнинг эса 9 синонимик қатори аниқланган ҳамда суффиксациянинг маҳсулдор, префиксациянинг эса каммаҳсуллиги далилланган;
хитой тилидаги маҳсулдор ясовчи воситалар орасида от, феъл, сифат ясовчи яримаффиксларнинг фаоллашуви тилда аниқликка интилиш ва тил воситаларини иқтисод қилиш талаби билан юзага келгани исботланган бўлиб, бунда 里, 一, 儿 яримаффикслар редупликация ва конверсия воситасида ҳосил бўлган сўзлар таркибида ҳам мавжудлиги далилланган;
ҳозирги хитой тилида 不 ва 所 морфемалари аффикслар қаторига оидлиги аниқланиб, от туркумига оид сўзларнинг ясалишида 不 ҳам префикс, ҳам инфикс, 所 фақат префикс сифатида қўлланиши далилланган.
ҳозирги хитой тилида постфикс, интерфикс, трансфикс ва амбификс йўқлиги, конфикс ва циркумфиксларнинг мавжудлиги аниқланган ҳамда турли хил сўз туркумларига оид бўлган аффиксация (135 та), редупликация (15 та) ва конверсиянинг (15 та) янги моделлари аниқланган;
ҳозирги хитой тилида редупликация, аффиксация ва конверсия бошқа сўз ясалиш усулларига қараганда сўз қўшиш усулидан кейин маҳсулдорлиги аниқланган, шунингдек, маълум сўзларнинг ясалиши айнан шу учта сўз ясалиш усули воситасида амалга ошиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳозирги хитой тилида редупликация, аффиксация ва конверсия тадқиқоти юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
тадқиқотда кўрсатилган ҳозирги хитой тилида диахрон сўз ясалиши тадқиқига оид илмий-назарий натижалардан ОТ-А1-018 “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 89-03-2058-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материал луғатни бойитишда, терминлар ясалишини ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқишга хизмат қилган;
ҳозирги хитой тилида қўшма сўзлар ва уларнинг таснифи билан боғлиқ таҳлил натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тест марказида «Чет тилини билиш бўйича давлат сертификати» тақдим этилиши кўзланилган «Хитой тили даражасини билишга оид бўлган тестлар» тузишда, шунингдек, хитой тилида компетентлик даражасини билишга қаратилган оғзаки ва ёзма вазифаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тест марказининг 2020 йил 20 мартдаги 03-03/15-сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирги хитой тили сўз ясалишида диахрон сўз ясашнинг синтактик, морфологик, фонетик, стилистик ва синтетик усуллари ёрдамида сўзларнинг ясалиш моделлари тестларда кенг фойдаланиш имкони яратилган;
тадқиқотда кўрсатилган редупликация, аффиксация ва конверсия воситасида сўзларни ясалиш хусусиятлари, таржима қилишга оид фикр ва хулосалардан ПЗ-201709134-сонли «Филология йўналиши бўйича инглиз тилини ўрганиш баҳолаш сифатининг шакл ва тамойилларига янгича ёндашув» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 89-03-2058-сон маълумотномаси). Олинган натижалар чет тилини ўрганишда интралингвистик ва экстралингвистик омиллар таъсирида ҳосил бўлиш усулларининг ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқишга хизмат қилган;
ҳозирги хитой тилида аффиксал сўз ясалишига доир илмий-назарий натижалардан Хитой Халқ Республикасининг Олий ва ўрта таълим вазирлиги Minzu University of China 中央民族大学 олийгоҳида «Тилшунослик», «Чет тилида сўз ясалиши», «Линвокультурология» фани бўйича тестлар тузишда, шунингдек, чет тилида компетентлик даражасини билишга қаратилган оғзаки ва ёзма вазифаларда фойдаланилган (Хитой Халқ Республикасининг Олий ва ўрта таълим вазирлиги Minzu University of China 中央民族大学 олийгоҳининг 2020 йилнинг 15 мартдаги 03-15-сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирги хитой тилида турли сўз туркумларига оид сўзларнинг аффиксацияга оид бўлган моделларидан тестларда фойдаланилган;
ҳозирги хитой тилида редупликация тадқиқига доир илмий-назарий натижалардан Ўзбек-Хитой Конфуций институтининг хитой тили дарслари жараёнларида кенг фойдаланилган (Ўзбек-Хитой Конфуций институтининг 2020 йил 25 январдаги 1-сон маълумотномаси). Олинган натижалар сўзлар таржимасидаги чалкашликларни ечиш, ўзбек тилига мос бўлмаган хитойча терминларни таржима қилиш орқали ўқувчиларга осон етказиш, қолаверса, хитой тили лексиканинг ясалиш йўллари тушунтиришда хизмат қилган; 
ҳозирги хитой тилида конверсия ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Россия Федерациясининг Казан (Приволжский) Федерал университетида «Чет тилини билиш бўйича давлат сертификати» тақдим этилиши кўзланилган «Хитой тили даражасини билишга оид бўлган тестлар» тузишда, шунингдек, хитой тилида компетентлик даражасини билишга қаратилган оғзаки ва ёзма вазифаларда фойдаланилган (Россия Федерациясининг Казан (Приволжский) Федерал университетининг 2020 йилнинг 22 январидаги 04-09/99-сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирги хитой тилида конверсия оид бўлган моделлари, вужудга келган сўз шаклларини таржима хусусиятлари тестларда фойдаланилган;
тадқиқотда кўрсатилган ҳозирги хитой тилида редупликация, аффиксация ва конверсия ёрдамида сўзларни ва сўз бирликларни таржима қилишга оид фикр ва хулосалардан Хитой Халқ Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Шимолий-Ғарбий Миллатлар университетининг «乌兹别克民族来源历史» «Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи» мавзуидаги халқаро илмий фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Хитой Халқ Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Шимолий-Ғарбий Миллатлар университетининг 2019 йил 4-декабрдаги 01-01-сон маълумотномаси). Натижада, тақдим этилган материал китоб мазмунини бойитишда, лексикани таржима қилишда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish