Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Симела Христофоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нофилологик ОТМларда рус тилини ўқитишда талабаларга ахборот-коммуникация лексикасига ўргатиш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2018.3.PhD/Ped590.
Илмий раҳбар: Ахмедова Лайло Толибжоновна,педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Ўринбаевна,педагогика фанлари доктори, профессор; Шарипова Наргиза Эриковна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нофилологик ОТМ талабаларига ахборот-коммуникация лексикасини ўргатиш методикасини илмий далиллаш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар томонидан касбга йўналтирилган лексикани тушуниш қийинчиликлар даражаларини аниқлаш ҳамда АКТ лексикасининг методик типологиясини дифференциал ёндашув интеграцияси асосида босқичма-босқич амалиётга жорий этиш методикаси таклиф қилинган;
АКТ лексикасига ўргатиш бўйича мураккаблиги юқори, ўрта, паст даражали ёндашув асосида дидактик таъминот такомиллаштирилган;
лексиканинг умумий фойдаланиш, умумий техник ва бошқа атама тизимлари билан боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда АКТ лексикасининг таснифи таклиф қилинган;
стохастик, базавий, интенсив даражалар асосида рус тилининг коммуникатив компетенцияларини шакллантириш бўйича методика таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нофилологик ОТМда АКТ лексикасини ўқитиш методикаси бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
талабалар томонидан касбга йўналтирилган лексикани тушуниш қийинчиликлар даражаларини аниқлаш ҳамда АКТ лексикасининг методик типологиясини дифференциал ёндашув интеграцияси асосида босқичма-босқич амалиётга жорий этиш методикаси бўйичатаклиф «Русский язык. Интегративный курс (по направлению образования «Телекоммуникационные технологии»)» ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 сентябрьдаги 89-04-1866-сон маълумотномаси). Натижада, АКТ соҳасида талабаларнинг лексик кўникмаларини шакллантириш жараёнини бошқариш самарадорлиги ошган;
АКТ лексикасига ўргатиш бўйича мураккаблиги юқори, ўрта, паст даражали ёндашув асосида такомиллаштирилган дидактик таъминот «Русский язык. Интегративный курс (по направлению образования «Телевизионные технологии»)» ўқув қўлланмаси тузилмасига киритилди, шунингдек, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekston” телерадиоканалининг “Таълим ва таррақиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилди (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 сентябрьдаги 89-04-1868-сон, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 14 августдаги O‘zIR-1-153-сон маълумотномалари). Натижада,талабаларда АКТ лексикасидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга имкон берувчи дидактик таъминот ишлаб чиқилган;
лексиканинг умумий фойдаланиш, умумий техник ва бошқа атама тизимлари билан боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда АКТ лексикасининг таклиф қилинган таснифи асосидаги методик тавсиялар 18.08.2018 йилда БД-5330500-3.05-сон билан тасдиқланган “Рус тили” фани бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканалининг “Таълим ва таррақиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 сентябрьдаги 89-04-1869-сон, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 14 августдаги O‘zIR-1-153-сон маълумотномалари). Натижада, талабаларнингга касбий нутқигакўникмаларини замонавий талабларга мувофиқ ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
илмий тадқиқот натижасида таклиф этилган стохастик, базавий, интенсив даражалар асосида рус тилининг коммуникатив компетенцияларини шакллантириш бўйича методикаси Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига, ТАТУ Қарши, Фарғона ва Самарқанд филиаллари, Нукус давлат педагогика институти, Тошкент молия институтларнинг ўқув жараёнларига жорий қилинган, шунингдек, ПЗ-20170927537-сонли “Умумтаълим мактаб ўқувчилари коммуникатив компетенцияларини шакллантириш жараёнига ахборот технологияларини жорий қилиш механизмларини ишлаб чиқиш” илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрьдаги 89-03-3671-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 ноябрьдаги 89-03-4234-сонли маълумотномаслари) ҳамда Прагадаги Чехия техник университетда Erasmus+ лойиҳаси доирасидаги ўтказилган семинарда “Разноуровневый подход в образовательном процессе” номли маърузада тақдим этилган (Innovative Teaching Education in Mathematics 598587-ЕРР-1-2018-EPPKA2-CBHE-JP-ENV2 PROJECT, 18th& 19th of June 2019 лойиҳаси). Натижада, нофилологик ОТМлар талабаларининг АКТ лексикасидан фойдаланишдаги коммуникатив компетенцияси даражаси такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish