Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафуров Азиз Тулкуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шиша саноати маҳсулотларини дифференциациялаш стратегияларини ишлаб чиқиш (Ўзбекистон шиша корхоналари мисолида)», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt763. 
Илмий раҳбар: Йўлдошев Нуритдин Курбанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01. 
Расмий оппонентлар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исаев Равшан Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура ва қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси шиша саноати корхоналарида маҳсулотларни дифференциациялаш стратегияларини шакллантириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шиша саноати маҳсулотларини дифференциациялаш стратегияси шиша идишлар рангининг тиниқлиги ва шаклининг оригиналлигини таъминлаш жараёнларини энг муҳим омил сифатида ёндашув орқали такомиллаштирилган;
шиша идишларидан фойдаланувчи муайян бизнес турларининг ўзига хос хусусиятлари ва шартларига мувофиқ равишда оригинал шаклдаги маҳсулотни тақдим этиш орқали шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш жозибадорлигини ошириш таклифи асосланган;
шиша саноати корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишда маҳсулотлар сифатига қўйилган талаблар билан бир қаторда идиш сиғим ҳажмлари ҳар хиллигини табақалаштириш стратегияларини ишлаб чиқиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
шиша маҳсулотлари диверсификацияси мақбул даражасини таъминлаш орқали тармоқ ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш дифференциациялаш стратегиясининг муҳим йўналиши сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Рақобат шароитларида шиша саноати маҳсулотларини дифференциациялаш стратегияларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иқтисодий жиҳатдан шиша идишлар рангининг тиниқлиги ва шаклининг оригиналлиги ушбу тармоқ муваффақиятининг муҳим омиллари сифатида белгиланиши шиша саноати корхоналари, хусусан “ASL OYNA” МЧЖ шиша компанияси фаолиятида тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 6-3-1/22/6-94-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши “ASL OYNA” МЧЖ товар маҳсулоти ҳажмини 4% га ошириш имконини берган;
шиша идишларидан фойдаланувчи муайян бизнес турларининг ўзига хос хусусиятлари ва шартларига мувофиқ равишда оригинал шаклдаги маҳсулотни тақдим этиш орқали шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш жозибадорлигини ошириш таклифидан “ASL OYNA” МЧЖ шиша компаниясида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 6-3-1/22/6-94-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларнинг “ASL OYNA” МЧЖда амалиётга тадбиқ этилиши натижасида маҳсулот турлари кенгайтирилган ва соф фойда ҳажми ошган ҳолда, қўшимча равишда янги иш ўринларини яратиш имконини берган;
шиша саноати корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш учун маҳсулотлар сифатига қўйилган талаблар билан бир қаторда идиш сиғим ҳажмларининг ҳар хиллигини табақалаштириш стратегияларини ишлаб чиқиш таклифи “ASL OYNA” МЧЖ шиша компанияси фаолиятида тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 6-3-1/22/6-94-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга тадбиқ этилиши натижасида, “ASL OYNA” МЧЖ 3-шишасозлик печини ишга тушириш ва шиша идиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 17800 минг шартли бирликка ошириш имкони яратилган;
шиша маҳсулотлари диверсификацияси мақбул даражасини таъминлаш орқали тармоқ ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш таклифи  шиша саноати корхоналари, хусусан “ASL OYNA” МЧЖ шиша компанияси фаолиятида тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 6-3-1/22/6-94-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши “ASL OYNA” МЧЖ ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини 29% га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish