Аймуратов Рапат Парахатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Устюртнинг ем-хашак ўсимликлари ва улардан Оролбўйининг инқирозга учраган ерларини яхшилашда фойдаланиш», 03.00.10 – Экология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.РhD/В237.
Илмий раҳбар: [Сарыбаев Базарбай], биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, PhD.02/30.12.2019.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Дусчанова Гулжан Мадримбаевна, биология фанлари доктори; Кудайбергенова Улбике Каллибековна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Устюрт платоси Қорақалпоқ қисмининг ем-хашак ўсимликлари турлар таркибини комплекс аниқлаш ва Оролбўйи яйловларидаги инқирозга учраган ерларда фитомелиорация ишларини олиб бориш учун истиқболли турларни танлаб олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Устюртнинг Қорақалпоқ қисмидаги минтақада чорвачиликни ривожлантиришга ёрдам берадиган ўсимлик жамоаларининг табиий озуқа манбалари аниқланган;
Устюрт платосининг Қорақалпоғистон қисмида ем-хашак ўсимликлари (экологик чегара, географик) аниқланган;
Устюрт платосининг Қорақалпоғистон қисмидаги асосий яйловларнинг ялпи ва ейиладиган захираларининг ҳозирги ҳолати асосланган;
Устюрт платосининг Қорақалпоғистон қисмидаги яйловларнинг зарарли ва заҳарли ўсимликлари аниқланган;
ўсимлик жамоаларининг маҳсулдорлиги ва истиқболли турларни танлаш учун ўсимликларнинг тузга чидамлилиги аниқланган;
истиқболли учта ем-хашак ўсимликлари интродукцион баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Устюртнинг ем-хашак ўсимликлари ва улардан Оролбўйининг инқирозга учраган ерларини яхшилашда фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Устюрт платоси Қорақалпоқ қисмидаги ем-хашак ўсимликларининг таркибини комплекс аниқлаш ва янада истиқболли турларни танлаб олиш Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2019 йил 17 мартдаги 02/18-642-сон маълумотномаси). Натижада, яйлов фойдаланиш идентификацияси ва чорвачиликни янада ривожлантириш учун табиий ресурслардан рационал фойдаланиш шунингдек, яйлов флорасининг таркибини аниқлаш имконини берган;
табиий ресурслардан рационал фойдаланиш йўллари ва истиқболли ривожлантириш бўйича Устюрт платоси қорақалпоқ қисмида чорвачиликни янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Давлат ўрмон хўжалиги қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Давлат ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2020 йил 19 мартдаги 102-сон маълумотномаси). Натижада, инқирозга учраган яйловларда фитомелиорация ишларини олиб бориш учун истиқболли турларни танлаш ҳамда Устюрт платоси Қорақалпоқ қисмидаги табиий ресурсларни истиқболли ривожлантириш ва улардан унумли фойдаланиш имконини берган.

 

Янгиликларга обуна бўлиш