Жалилов Турсунпўлат Қахрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёқилғи энергетика корхоналарида инновацион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштириш масалалари»,  08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2019.2.PhD/Iqt952.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёқилғи энергетика корхоналарида инновацион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёқилғи-энергетика корхоналарида инновациялар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларга давлат, хусусий маблағлар киритилишини кучайтириш асосланган;
ёқилғи-энергетика корхоналарида инновацион фаолиятни молиялаштириш бўйича махсус институтлар, жумладан, инновация ва венчур жамғармаларини ташкил этиш таклиф этилган;
ёқилғи-энергетика корхоналарида инновацион фаолиятни молиялаштиришни рағбатлантириш мақсадида юқори технологияли тадбиркорлик лойиҳалари-стартапларни биргаликда молиялаштириш учун ташкил қилинадиган венчур фондларни барча турдаги солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилиш таклиф этилган;
ёқилғи-энергетика мажмуасига кирувчи корхоналарда инновацион ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни молиялаштириш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш мақсадида соф фойдадан 10 фоиз миқдоридаги ажратмалар ажратиш орқали инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Ёқилғи энергетика корхоналарида инновацион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштиришга доир олинган илмий натижалар асосида: 
энергетика соҳасида мавжуд чуқур илм талаб қиладиган технологиялар, дастурий маҳсулотларни модернизация қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сон “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги ДС-06/04-02-01-32/3491-сон маълумотномаси). Натижада, 2020 йил нефтегаз тармоғида ушбу мақсадлар учун 10 млрд.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган;
инновациялар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларга давлат ва хусусий маблағлар киритилишини кучайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги ДС-06/04-02-01-32/3491-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2019 йилдаги харажатлари ҳажми 186 млрд. сўмни ташкил қилган;
ёқилғи-энергетика корхоналарида инновацион фаолиятни молиялаштиришни рағбатлантириш мақсадида юқори технологияли тадбиркорлик лойиҳалари-стартапларни биргаликда молиялаштириш учун ташкил қилинадиган венчур фондларни барча турдаги солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги ПҚ-3697-сон “Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги ДС-06/04-02-01-32/3491-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга тадбиқи юқори технологияли инновацион лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун ташкил қилинадиган венчур фондларни рағбатлантиришга ижобий таъсир кўрсатган;
ёқилғи-энергетика мажмуасига кирувчи корхоналарда инновацион ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни молиялаштириш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш мақсадида соф фойдадан маълум бир қисмини ажратиш орқали инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тавсияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 мартдаги 195-сон Қарори билан тасдиқланган “Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги Низомда акс этган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги ДС-06/04-02-01-32/3491-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия асосида давлат корхоналарида инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган ва жамғарилган маблағлар инновацион фаолиятни молиялаштиришга йўналтирилмоқда.

 

Янгиликларга обуна бўлиш