Sayt test rejimida ishlamoqda

Хомидов Элдор Олимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Давлат олий таълим муассасаларининг тадбиркорлик фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш», 12.00.03 – «Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ» (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Yu245.
Илмий малаҳатчи: Мухаммадиев Аюб Абдурахмонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc.32/30.12.2019.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Мадумаров Талантбек Толибжонович, юридик фанлар доктори, профессор; Мехмонов Қамбариддин Мирадхамович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат олий таълим муассасаларининг тадбиркорлик фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасасининг олий таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини юритадиган, йўналишларга мувофиқ илмий-тадқиқот, илмий-услубий, инновацион ва бошқа ишларни амалга оширадиган таълим муассасаси эканлиги асосланган;
олий таълим муассасаларининг босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтишлари учун давлат томонидан шарт-шароитлар яратиш, таълим муассасалари Уставида белгиланган вазифаларга мувофиқ пуллик таълим хизматлари кўрсатиш, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан белгиланган тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари билан шуғулланишга ҳақлилиги асосланган;
давлат олий таълим муассасасининг ривожлантириш жамғармасига ажратилган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида сарфланишига доир қоида ишлаб чиқилган;
ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларининг вазифалари сифатида қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш, иқтисодиёт тармоқлари мутахассисларининг малакасини ошириш ва бошқа пуллик хизматларни жорий этиш асосланган;
олий таълим муассасаларининг илмий даражага эга ходимлари учун қўшимча ҳақ белгиланиши билан боғлиқ ҳаражатларни молиялаштириш тартиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Давлат олий таълим муассасалари тадбиркорлик фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга бағишланган тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасасининг олий таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини юритадиган, йўналишларга мувофиқ илмий-тадқиқот, илмий-услубий, инновацион ва бошқа ишларни амалга оширадиган таълим муассасаси эканлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасининг 3-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2020 йил 25 февралдаги 04/5-05-6-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши олий таълим муассасасининг ҳуқуқий мақомини, тадбиркорлик фаолиятининг йўналишларини аниқлашга хизмат қилади;
олий таълим муассасаларининг босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтишлари учун давлат томонидан шарт-шароитлар яратиш, таълим муассасалари Уставида белгиланган вазифаларга мувофиқ пуллик таълим хизматлари кўрсатиш, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан белгиланган тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари билан шуғулланишга ҳақлилигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасининг 59-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2020 йил 25 февралдаги 04/5-05-6-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши олий таълим муассасасининг ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши, қўшимча пуллик таълим хизматлари кўрсатиш орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга имкон берган;
давлат олий таълим муассасасининг ривожлантириш жамғармасига ажратилган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида сарфланишига доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон Қарори билан тасдиқланган “Бюджет ташкилотлари ҳаражатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби”нинг 29-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 25 февралдаги 12-18-5-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги давлат олий таълим муассасасининг ривожлантириш жамғармасига ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишга хизмат қилган;
ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларининг вазифалари сифатида қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш, иқтисодиёт тармоқлари мутахассисларининг малакасини ошириш ва бошқа пуллик хизматларни жорий этишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида»ги 967-сон Қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 25 февралдаги 12-18-5-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларининг вазифаларини аниқлашга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларининг илмий даражага эга ходимлари учун қўшимча ҳақ белгиланиши билан боғлиқ ҳаражатларни молиялаштириш тартибига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги «Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги 1030-сон Қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 25 февралдаги 12-18-5-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбурятларини белгилашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish