Юнусов Шохрух Темурмаликовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Дисcертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълимни халқаролаштириш шароитида олий таълим муассасаси халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришни бошқариш механизмларини такомиллаштириш», 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.2.PhD/Ped784.
Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD. 12/30.12.2019.ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Магрупов Абдулла Махмудович, педагогика фанлари доктори, профессор; Исмадияров Яшин Уткирович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълимни халқаролаштириш шароитида олий таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш учун  унинг бошқарув механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлиги тушунчаси олий таълим муассасасининг ташқи ва ички муҳитининг муҳим хусусиятларини очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
олий таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган  ёндашув стратегик ва лойиҳавий ёндашувларнинг уйғунлашуви орқали такомиллаштирилиб, стратегик режалаштириш асосида унинг амалга оширилишини бошқариш имкони очиб берилган;
таълимни халқаролаштириш шароитида олий таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришни бошқариш модели халқаро ҳамкорликнинг бошқарув стратегияси, лойиҳавий  амалга ошириш, ташкилий таъминлаш ва баҳолаш мезонларини ўзида мужассамлаштирган тўрт компонентли тизимни белгилаш орқали ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлигини таъминлаш асосида олий таълим муассасаси халқаро ҳамкорлигининг аспект хусусиятлари халқаро имидж, халқаро таълим ва илмий-тадқиқот фаолиятларини белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълимни халқаролаштириш шароитида олий таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришни бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот иши натижалари асосида:
олий таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришни бошқаришда стратегик-лойиҳавий ёндашувни қўллаш ҳамда олий таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлиги мониторингини ташкил қилиш бўйича тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Бош илмий-методик марказида олий таълим муассасалари раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги 89-03-512-сон маълумотномаси). Натижада,“Таълим тизими менежменти”, “Таълим сифати менежменти” йўналишлари бўйича малака ошириш курслари ўқув режалари ва дастурлари мазмуни такомиллаштирилган;
олий таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлиги замонавий тушунчаси, олий таълим муассасаси халқаро ҳамкорлиги аспект  хусусиятларининг кучли ва заиф томонларини аниқлаш ҳамда олий таълим муассасалари халқаро ҳамкорлигини бошқариш моделини ишлаб чиқиш билан боғлиқ илмий ғоялар “Ўзбекистонда  олий таълим жараёнларини халқаролаштириш ва модернизация қилиш” 561624-ЕРР-1-2015-10К-ЕРРКА2-СВНЕ-5Р: IMEP лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги 89-03-512-сон маълумотномаси). Натижада, таълим муассасаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича илмий-асосланган ёндашув жорий этилган;
Эксперт сўрови натижаларини саралаш ва таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган ҳамда олий таълим муассасалари халқаро ҳамкорлигининг тўрт омилини ажратиш натижасида 48 статистик муҳим баҳолаш мезонларини бирлаштириш имконини берган таклифлар, шунингдек, олий таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлиги мониторингини самарали ташкил этиш учун ташкилий-педагогик шартлар белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-4391-сонли Қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 4 октябрдаги “Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг низом ва функционал вазифаларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида”ги 891-сонли буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги №89-03-512-сонли маълумотномаси). Натижада, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг марказий аппарати таркибида янги бўлинма – “Хорижий талабалар, филиаллар ва қўшма дастурлар билан ишлаш бўлими” ташкил этилиб, ушбу бўлимнинг низоми ва ходимларининг функционал вазифалари белгиланган.

 

Янгиликларга обуна бўлиш