Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиев Ахрор Эватовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Илк ўспирин шахсида толерантликни шакллантирувчи ижтимоий-психологик омиллар”, 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/P143.
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Баратов Шариф Рамазанович, психология фанлари доктори, профессор; Абидова Зиёда Аскаровна, психология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади илк ўспирин шахсида толерантликни шакллантирувчи ижтимоий-психологик омилларни тадқиқ қилиш ҳамда толерантлик маданиятини шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк ўспиринлардаги толерантлик ҳодисаси ижтимоий психология фанининг предмети сифатида конкрет тадқиқот доирасида ўрганилган, унга алоқадор тушунчалар банки яратилган;
илк ўспиринларда толерантликни шакллантирувчи референт гуруҳнинг аниқланилиши, яъни бунда оила муҳити (ота-оналар), контакт гуруҳлар, яқин дўст, қариндошлар ёки педагоглар таъсири ижтимоий тасаввурлар концепцияси асосида ўрганилган;
илк ўспиринларда толерантликни эмпирик жиҳатдан ўрганишда референт гуруҳ модель сифатида асосланилган;
илк ўспиринларга хос толерантликни самарали шакллантирувчи омиллар таъсирини кучайтиришга хизмат қилувчи коррекцион дастурнинг яратилиши ҳамда толерантликни баҳолаш мезонлари механизмлари, толерантлик индекси, толерантлик даражалари, толерантликнинг социометрик мақоми, коммуникатив толерантлик тадқиқ этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Илк ўспирин шахсида толерантликни шакллантирувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
илк ўспиринлардаги толерантлик ҳодисаси ижтимоий психология фанининг предмети сифатида конкрет тадқиқот доирасида ўрганилгани ва унга алоқадор яратилган тушунчалар банки таклифи Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПМ-10а-сон маълумотномаси). Натижада, таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва талабаларига амалий психологик хизмат сифатини оширишга эришилган;
илк ўспиринларда толерантликни шакллантирувчи – референт гуруҳнинг аниқланилиши, яъни бунда оила муҳити (ота-оналар), контакт гуруҳлар (яқин дўст, қариндошлар ёки педагоглар) таъсири ижтимоий тасаввурлар концепцияси асосида берилган тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПМ-10а-сон маълумотномаси). Натижада, таълим муссасалари учун тайёрланадиган амалиётчи психологлардаги ижтимоий тасаввурлар концепцияси асосида толерантликни шакллантириш кўникмаларнинг сифатини оширишга эришилган;
илк ўспиринларда толерантликни эмпирик жиҳатдан ўрганишда референт гуруҳ модель сифатида асосланилган таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази 2019 йил 20 ноябрдаги №10а-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Жамиятда долзарб ижтимоий муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш бўйича илмий психологик тадқиқотлар ўтказиш ҳамда уларда қўлланиладиган самарали методларни ишлаб чиқилишини таъминлаш” методикасига тадбиқ этилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил йил 20 ноябрдаги ПМ-10а-сон маълумотномаси). Натижада, Марказда таҳсил олаётган бўлғуси амалий психологларнинг илк ўспиринларда толерантликка оид қарашлари самарадорлиги янада оширилди;
илк ўспиринларга хос толерантликни самарали шакллантирувчи омиллар таъсирини кучайтиришга хизмат қилувчи коррекцион дастурнинг яратилиши ҳамда толерантликни баҳолаш мезонлари ва механизмлари, толерантлик индекси, толерантлик даражалари, толерантликнинг социометрик мақоми, коммуникатив толерантлиликларни аниқлаш бўйича берилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази 2019 йил 20 ноябрдаги 10а-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат буюртмаси ҳамда ижтимоий талаблар асосида жамият ҳаётидаги шахс психологияси билан боғлиқ бўлган махсус тизимли муаммолар бўйича амалий психологик тадқиқотлар ўтказиб, уларнинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш” методикасига татбиқ этилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПМ-10а-сон ҳамда Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 14 октябрдаги маълумотномалари). Натижада, бўлғуси амалий психологларнинг илк ўспиринларда толерантликни самарали шакллантириш бўйича имкониятлари ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish