Sayt test rejimida ishlamoqda

Шавази Наргиз Нуралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Етилмаган хомиладорликда қоғоноқ суюқлигининг муддатидан олдин кетишини прогноз қилиш ва олдини олиш», 14.00.01 – Акушерликва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib540.
Илмий раҳбар:Султанов Саидазим Насирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самаркан давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти  DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар:Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хайбулина Зарина Руслановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладор аёлларда амниотик суюқликнинг муддатидан олдин оқиши прогнози ва олдини олиш оптимал усулларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хавф омилларини  ўз вақтида бахоламаслик 63,1% холларда эрта туғилишни ривожланишига олиб келиши аниқланган;
амнинотик суқликни муддатидан олдин оқиши ва мудатдан олдин туғруқни предикторларигаэндотелий дисфункцияси маркерларининг ошиши яни Виллебранд фактори, эрийдиган адгезия молекулалари sICAM-1, конда металлопротеиназларнинг ошиши, кин суртмасида фетал фибронектинини аникланиши, бачадон буйнини 25 мм дан камлиги эканлиги аникланган;
антитромбин III нинг пасайиши билан тромбомодулин, sICAM-1, С оқсилининг қон зардобида кўпайиши амнинотик суқликни муддатидан олдин оқиши хафида матриксли металлопротеиназаларнинг фаоллиги ошиши билан боғлиқлиги аниқланган;
амнинотик суқликни муддатидан олдин оқиши хафи билан бўлган ҳомиладор аёлларда MMP-3, ММ-9  металлопротеаза фаоллиги ва TIMP-1 ингибитори фаоллигининг пасайиши қайд этилган, бу мудатдан олдин туғруқнинг хавф омили бўлиб хизмат қилиниши тасдикланган;
бачадон бўйин узунлиги 25 мм дан кам бўлиб, ММР-3 нинг кўпайиши ва суртмада ФФ ни мавжудлигида акушерлик пессарий қўллаш натижасида 100% ҳолларда амнинотик суқликни муддатидан олдин оқишини олдини олиши тасдиқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мудатдан олдин туғруқдаамнинотик суқликни муддатидан олдин оқиб кетишининг прогнози ва олдини олиш бўйича олиб борилган илмий иш натижаларига асрсида:
"Ҳомила мембраналарнинг эрта ёрилиб кетишини прогноз қилиш" бўйича услубий тавсиянома тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг №8н-р/441 хулосаси). Таклиф этилган тавсиялар ҳомиладор аёлларда амнинотик суқликни муддатидан олдин оқиши ва мудатдан олдин туғруқ хавфи бўлган прогнозни такомиллаштиришга имкон берган. 
"Амниотик суюқликни муддатидан олдин оқиши билан туғруқни бошқариш дастури " ЭВМ дастури ишлаб чиқилган ва жорий қилинган (01.25.2019 y. DGU 20190066).Ушбу дастур юқори хавф гуруҳига кирувчи ҳомиладор аёлларда профилактика ва даволаш тадбирларининг самарадорлигини ошириш, акушерлик ва перинатал асоратларни камайтириш имконини берган.
Олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётида, хусусан СамМИ 1-клиникасида ва Самарқанд вилоят перинатал марказида тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг №8н-3/62 хулосаси 18 июн 2020 й.). Эришилган натижаларни перинатал йўқотишлар эҳтимолини, кесарча кесиш операциясига бўлган эҳтиёжни, онада ва ҳомилада асоратларни 24% га камайтиришга, шунингдек, ижобий натижаларни 2 баравар оширишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish