Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахрарова Феруза Махмуджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бириктирувчи тўқима дисплазиясининг кардиал кўринишлари бўлган болаларда юрак-қон томир касалликлари шаклланишини клиник-патогенетик асослаш», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/TIB813.
Илмий раҳбар:Муратходжаева Акида Валиевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти  DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01
Расмий оппонентлар:Шамансурова Эльмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фазлитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:Тошкенттиббиётакадемияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юракнинг кичик аномалиялари бўлган болаларда юрак-қон томир патологиясини шаклланишини клиник ва патогенетик механизмларини ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юрак-қон томир патологияси бўлган болаларда ЮРКАнинг таркибий жихати аниқланган ва кўрсаткичини ортиши бола соғлиғини шаклланишига хафв туғдирувчи юрак стигматизациясини чегара даражаси ўрнатилган. Аниқланган БТДнинг учта стигмаси кичик юрак аномалиялари ташхиси учун юқори кўрсаткич хисобланади;
ЮРКА бўлган болаларда юрак-қон томир патологиясининг шаклланишига таъсир этувчи салбий омилларнинг атрибут ва нисбий хавфи баҳоланган;
ЮРКА ва юрак-қон томир патологияси бўлган болаларнинг оилаларида юрак-қон томир патологияларининг наслий хусусиятга эгалиги аниқланган;
ЮРКА бўлган болаларда юрак-қон томир патологиясини ташхислашда БТД ташқи фенотипик белгиларининг маълумотлилиги аниқланган;
илмий жиҳатдан микроэлементлар кўрсаткичида дисбаланси бор болаларни аниқловчи микроэлементлар статусининг аҳамияти тасдиқланган, ҳамда уларни соғлиғига хавф туғдирувчи дисбаланс даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда бириктирувчи тўқиманинг ирсий касалликлари (БТИК) ва ЮРКА ташхислашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Болаларда бириктирувчи тўқиманинг ирсий касалликларини ташхислаш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11.03.2019 йилдаги № 8 н-р/86-сонли маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома болаларда БТИКва ЮРКАни эрта ташхислаш, шунингдек, ушбу касалликларнинг асоратини олдини олишга имкон берган;
болаларда БТИК ва ЮРКАни ташхислаш алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш тизимига, хусусан, 4-сонли Шахар болалар клиник шифохонаси ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиникаси фаолиятига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26.09.2019 йилдаги № 8 н-д /196-сонли маълумотномаси). Натижалар БТИКни аниқлаш миқдорини ортишига, касаллик кечиши, келиб чиқадиган асоратларни прогноз қилишга ва коррекция тадбирларини ўз вақтида қўллашга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish