Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Муҳаммаджон Рахмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сиёсий дискурсда қўлланувчи боғловчи феълларнинг функционал-семантик   тадқиқи», 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2020.2 PhD/Fil.63.
Илмий раҳбар: Қўлдошев Акром Махмудович филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилора Абдулхамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Умарова Наргизахон Рустамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: боғловчи феълларнинг сиёсий дискурсда намоён бўладиган функционал-семантик хусусиятларини таҳлил қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиёсий дискурсдаги боғловчи феълларнинг функционал жиҳатдан барча сиёсий-публицистик матн турларида қўлланилиши ва боғловчи феъллар билдираётган маъно кўлами доирасида уларнинг кенг ёки торроқ ишлатилиши каби фарқли томонлари очиб берилган;
ўрганилаётган тиллар материали асосида сиёсий дискурсда қўлланилган боғловчи феълларнинг контекстуал-семантик хусусиятлари тавсифланган;
тадқиқ этилаётган тиллар сиёсий дискурсида ишлатилган услубий жиҳатдан фаол ҳисобланмоқ, саналмоқ, дейилмоқ, қилмоқ, этмоқ, эди, экан, эмиш каби боғловчи феъллар аниқланган;
боғловчи феълларнинг субъектив ҳаракат феъллари билан комбинаторикаси жараёнидаги семантик, дискурсив, акс эттириш, ифодалаш, кучайтириш, боғлаш каби потенциал имкониятлари ёритиб берилган;
ўрганилаётган тиллардаги боғловчи феълларнинг майдон сифатидаги  ядро (марказ) ва периферик чегаралари аниқланган ҳамда боғлаш, лексик маънони шакллантириш, предикативликни таъминлаш функцияси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сиёсий дискурсда қўлланувчи боғловчи феълларнинг функционал-семантик тадқиқи бўйича олиб борилган илмий тадқиқот асосида:
антропоцентризм парадигмаси доирасида шаклланган ва ривожланган когнитив тилшунослик соҳасидаги лингвистик ҳодисаларнинг дискурс, хусусан, сиёсий дискурс  ҳақидаги маълумотлардан Қўқон давлат педагогика институтида “Ўзбекистонда 2004-2009 йилларга мўлжалланган мактаб таълимини ривожлантиришнинг умуммиллий давлат дастурининг бажарили-шига муҳим ҳисса қўшиш”, дастурлар доирасида 2007-2008 йилларда бажарилган № ХИД-1-29 “Ўзбекистон олий ўқув юртларининг нофилологик факультетларида бакалавр йўналиши учун немис тили фанини ўқитишда янги педагогик технологияларни татбиқ этишга оид дарсликни яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2019 йил 22-октябридаги 89/03-4092-сон маълумотномаси). Натижада сиёсий дискурсда қўлланилган боғловчи феълларнинг функционал жиҳатдан ўхшаш ва фарқли томонларини очиб бериш масалалари, ўрганилаётган тиллардаги боғловчи феъллар табиати, уларнинг дискурсда воқеланиш усуллари ва хусусиятлари муаммоларини ечиш учун асос бўлиб хизмат қилган;
боғловчи феълларнинг лингвомаданий ва контекстуал, функционал-семантик ва категориал хусусиятларини тизимли таҳлил қилиш масалаларидан, боғловчи феъллар ва умумий боғловчи феълларнинг сиёсий дискурсда шаклланадиган семантик-стилистик ва категориал функционал имкониятлари ҳақидаги илмий хулосаларидан 2015-2018  йилларда бажарилган ModeHED-“Институт ва университетларда соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш” номли ҳамда 2016-2019 йилларда бажарилган 574097-EPP-1-2016-1-CY-EPPKA2-CBHE-JP рақамли “RUECVET: “Пилотирование Европейской системы перевода зачетных единиц (кредитов) для профессионального образования и обучения (ECVET) в национальных системах профессионального образования и обучения России и Узбекистана (2016-2019 г.г)” номли халқаро лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2019 йил 22-октябридаги 89/03-4092-сон маълумотномаси). Натижада боғловчи феълларнинг ясалиши, уларнинг бошқа феъллардан алоҳида жиҳатлари ва тиллардаги бундай феълларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари ҳақида маълумот беришда фойдаланилган.
Боғловчи феълларнинг сиёсий дискурсдаги функционал-семантик тадқиқига бағишланган таҳлилий фикрлари ва назарий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган «Бедорлик» туркуми радиоэшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2019 йил 19 октябрдаги O’z/R-1-186-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчиларга тилларда мавжуд боғловчи феълларнинг структураси ва уларнинг сиёсий дискурсдаги функционал-семантик жиҳатлари, бундай феълларни бошқа феъллардан фарқлашда муҳим аҳамият касб этиши радиоэшиттириш давомида асослаб берилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish