Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурова Шахноза Алмасовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиззабон ғарб адабиёти ва ўзбек адабиётида анималистика жанри хусусиятлари (Э.Сетон-Томпсон ва Н.Норқобилов ижоди мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фаналри).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2018.3.PhD/Fil573.
Илмий раҳбар: Эрматов Баходир Содиқович филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидагаи Ўзбекистон миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Холбеков Муҳаммад Нуркасимович, филология фанлари доктори, профессор; Умарова Махлиё, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиззабон Ғарб адабиёти ва ўзбек адабиётидаги анималистика жанри моҳиятини очиб беришдан иборат.      
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анималистик адабиётнинг турли тарихий-адабий қонунларга бўйсунган 
турфа жанрий шаклларнинг омухтасидан иборат эканлиги, бундай асарлар адабий эртак, эпик поэма, реалистик ҳикоя ва қисса кўринишида юзага чиқаётганлиги далилланган;
анималистик асарлар ҳайвонлар, қушлар ва отлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилса ҳам, уларда чуқур фалсафий ва ахлоқий масалаларни кўтарилганлиги, ижтимоий муаммога давр ахлоқий мезонларидан келиб чиқиб ёндашилганлиги аниқланган;
инглиззабон Ғарб адабиёти ва ўзбек адабиётидаги анималистика жанрининг бадиий хусусиятлари тадқиқида асосий эътибор поэтиканинг пейзаж, муҳит, образ, портрет, ички монолог каби категорияларига қаратилиб, Англия, Америка ва ўзбек адабиётидаги анималистик асарларининг поэтикаси,уларда кўтарилган инсон ва ҳайвонот олами ўртасидаги муносабатлар биринчи марта илмий асослаб берилган;
анималистик адабиётда реалистик услуб XIX асрнинг охиридан шаклланганлиги, XX аср анималистик адабиётида эса асосий услубига айланганлиги ҳамда замонавий анималист адиблар ижоди ҳайвонларни тасвирлашнинг “антропологик” ва “зоологик” ёндашувнинг синтезидан иборатлиги асосланган;
инглиззабон Ғарб ва ўзбек анималистик адабиётида илгари сурилган бош мавзу табиатни асраш, инсон ва жониворларнинг тинч-тотув яшаш ғояси эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиззабон Ғарб адабиёти ва ўзбек адабиётида анималистика жанри хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
анималистик адабиётнинг турли тарихий-адабий қонунларга бўйсунган 
турфа жанрий шаклларнинг омухтасидан иборат эканлиги, бундай асарлар адабий эртак, эпик поэма, реалистик ҳикоя ва қисса кўринишида юзага чиқишига оид материаллардан “Analyzing and translating the story  “Little Warhorse, The History of A Jack-Rabbit”, “Analyzing and translating the story “Arnaux,The Chronicle of A Homing Pigeon” каби асарларни таълимга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 ноябрдаги 89-03-4279-сон маълумотномаси), ҳамда Ф1-02 рақамли “Адабиётшунослик тарихининг фундаментал тадқиқи” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги 89-03-4252-сон маълумотномаси). Натижада Илмий тадқиқотнинг татбиқи талабаларнинг мазкур фанларни ўзлаштириши самарадорлигини оширишга, “Адабиётшунослик” ва “Хорижий адабиётлар тарихи” каби фанлари мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган. Шу билан бир қатордаилмий натижалар анималистика жанрининг Ғарб адабиётида шаклланиши ва ривожланиши бўйича таҳлилларнинг кенгайишига олиб келган;
анималистик асарлар ҳайвонлар, қушлар ва отлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилса ҳам, уларда чуқур фалсафий ва ахлоқий масалаларни кўтарилганлиги, ижтимоий муаммога давр ахлоқий мезонларидан келиб чиқиб ёндашилганлиги чет эл ва ўзбек адабиёти намуналарида анималистика жанрини ҳамда бадиий таржимада миллий руҳнинг адекват берилишига оид материаллардан ЁА-1-06 рақамли “Профессионал таржимонларни тайёрлашда сифат назоратини ташкиллаштиришга компонент ёндашув” (2011-2013 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 апрелдаги 87-03-1429-сон маълумотномаси). Натижада сўзларнинг луғавий маъноси билан таржимадаги маъносини таҳлил қилиш орқали уларни аниқ баҳолашга хизмат қилганлиги аниқланган;
инглиззабон Ғарб адабиёти ва ўзбек адабиётида анималистика жанрининг бадиий хусусиятлари, поэтиканинг пейзаж, муҳит, образ, портрет, ички монолог каби категориялари, Ғарб ва ўзбек адиблари асарларининг поэтикаси тадқиқи, Ғарб ва ўзбек адиблари асарларининг фалсафий-аҳлоқий проблематикаси, инглизабон Ғарб ва ўзбек анималистикаси ривожида тутган ўрнига оид маълумотлардан ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари”(2007-2011 йй.) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 январдаги 89-03-279-сон маълумотномаси). Натижада аслият асарларини таржима қилишда ҳайвонлар образининг моҳиятини тўғри талқин қилиш имконини берган;
анималистик адабиётда реалистик услуб XIX асрнинг охиридан шаклланганлиги, XX аср анималистик адабиётида эса асосий услубига айланганлиги ҳамда замонавий анималист адиблар ижоди ҳайвонларни тасвирлашнинг “антропологик” ва “зоологик” ёндашувнинг синтезига оид материаллардан “Европа ва Ўзбекистон ёзувчиларининг бадиий асарларидан таржималар”, “Literary peculiarities of the short stories by Ernest Thompson Seton” ва “Analyzing and translating of the short stories by Ernest Thompson Seton”мавзулари Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 5120200 – “Таржима назарияси ва амалиёти” (инглиз тили) бакалавриат таълим йўналиши 2-босқич талабалари ўқув жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 03 декабрдаги 89-03-4691-сон маълумотномаси), ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Бадиий таржима ва халқаро алоқалар бўлимида “Э.Сетон-Томпсон ва Нормурод Норқобилов ижодида ҳайвонлар образлари”, “Тоғай Муроднинг таржимонлик фаолияти” ва “Халқаро адабий алоқалар” мавзулари бўйича қилган маърузаларидан аслият матнидаги анималистика жанри билан боғлиқ ўринларни таржима тилида бериш йўлларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2019 йил 1 ноябрдаги 01.03.04/1233-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг таржима назарияси ва амалиёти юзасидан билимлари такомиллаштирилганлиги асосланган, шунингдек илмий натижаларнинг татбиқи аслият ва таржима мутаносиблигини таъминлашга имкон берган;
инглиззабон Ғарб ва ўзбек анималистик адабиётида илгари сурилган бош мавзу табиатни асраш, инсон ва жониворларнинг тинч-тотув яшаш ғояси эканлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телеканалининг “Тилга эътибор”, “Ассалом Ўзбекистон!” кўрсатувларини тайёрлашда тадқиқот натижаси ва мулоҳазалардан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 20 октябрдаги 02-35-7680-сон маълумотномаси). Натижада анималистика жанри бўйича тайёрланган кўрсатувларнинг самарадорлигини оширишга, ҳамда томошабинларнинг ушбу кўрсатувларни аниқ англашига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish