Sayt test rejimida ishlamoqda

Отемисов Азиз Зарлықбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): «Қорақалпоқ тилидаги фитонимларнинг тарихий-лингвистик таҳлили», 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil813.
Илмий раҳбар: Қудайбергенов Мамбеткерим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ибрагимов Юлдаш Маткаримович, филология фанлари доктори, профессор; Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоқ тилидаги фитонимларнинг шаклланиш ва ривожланиш йўллари, номланиш сабабларини кўрсатиш, фитонимларнинг ясалиш усуллари, тузилишига кўра турларини аниқлаш, фитонимларнинг қўлланиш хусусиятлари ва уларнинг қорақалпоқ тилининг луғат таркибида тутадиган ўрнини белгилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
қорақалпоқ тилида фитонимларнинг тарихий қатламлари аниқланиб, айрим фитонимларнинг этимологияси очиб берилган;
фитонимлар лексик-мавзувий гуруҳларга ажратилиб, тил фактлари ёрдамида уларнинг хусусиятлари далилланган, баъзи ўсимлик номларининг аталиш сабаблари ўрганилиб, улар ҳақида умумий хулосалар чиқарилган;
фитонимларнинг қорақалпоқ адабий тили лексикасида тутган ўрни, атоқли отларда, парема ва фразеологизмлар таркибида, шунингдек, бадиий асарларда қўлланиш хусусиятлари ва аҳамияти очиб берилган; 
фитонимларнинг ясалиш усуллари ва тузилишига кўра содда ва қўшма фитонимларга ажратилиши, содда фитонимлар аффиксли ёки аффикссиз бўлиши, қўшма сўз шаклидаги фитонимларнинг ажратиб ва қўшиб ёзиладиган фитонимларга ажралиши, уларнинг типик моделлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
қорақалпоқ тилида фитонимларнинг лексик-семантик хусусиятлари, қўлланишига доир илмий-назарий умумлашмаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли умумтаълим мактабларида ўқитиладиган «Она тили» фанининг мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 23 июндаги 01-01/10-1734-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган «Она тили» дарсларида касбий сўзлар, терминларга оид мавзуларнинг мазмунини бойитиш имконини берган. 
фитонимларнинг бадиий асарларда қўлланиш хусусиятларига оид хулосалардан Бердақ ва И.Юсупов номли музейлардаги қорақалпоқ мумтоз шоирлари асарларида қўлланилган ўсимлик номлари маънолари ва услубий хусусиятларини ёритишда муҳим илмий манба сифатида фойдаланилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 23 июндаги 2-03/849-сон маълумотномаси). Натижада шоирлар асарларида қўлланилган фитонимларнинг ўзига хос услубий хусусиятлари, тўғри, кўчма ва тимсолий, рамзий маъноларда акс эттирилиши ҳақидаги маълумотлар беришга эришилган. 
фитонимларнинг лексик-семантик, морфологик хусусиятларини ўрганиш орқали олинган назарий-амалий умумлашмалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-А1-Г003 рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда, хусусан, фитонимларнинг ҳосил бўлиш манбалари, лексик сатҳларини аниқлашда, фитонимларнинг қорақалпоқ тили лексикасида тутган ўрнини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2020 йил 29 июндаги 104/1-сон маълумотномаси). Натижада лексик-семантик, аффиксация ва сўз қўшилиш усуллари орқали ясалган фитонимларнинг тузилишига кўра содда ва қўшма бўлиши, содда фитонимларнинг аффиксли ва аффикссиз келиши, қўшма фитонимларнинг компонент таркиби аниқланган. 
фитонимларнинг ички ва ташқи омиллар ёрдамида ҳосил қилиниши, уларнинг адабий тилдаги ўрни, қўлланиш хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан Қорақалпоғистон телеканалининг «Эркин фикр» кўрсатуви ва Қорақалпоғистон радиоканалининг «Тилга эътибор – элга эътибор» эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2020 йил 30 июндаги, 01-02/134-сон маълумотномаси). Шу аснода, қорақалпоқ тилида фитонимларнинг тартибга солиниши, уларнинг имловий жиҳатдан тўғри ёзилиши, қорақалпоқча ўсимлик номларининг қайта тикланиши билан боғлиқ маълумотлар кенг оммага тарғиб этилган.
фитонимларга оид хулосалардан ўсимликларнинг қорақалпоқча номланиши, уларнинг лексик-семантик гуруҳлари, ясалиш усуллари ва тузилишига кўра турларини белгилашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2020 йил 3 июльдаги 02/18-5-1351-сон маълумотномаси). Олинган натижалардан фитонимларнинг имло хатоларисиз тўғри ёзилиши, Республика Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасидаги ҳужжатларнинг адабий тил меъёрларига мувофиқ олиб борилиши таъминланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish