Sayt test rejimida ishlamoqda

Абобакирова Зебунисо Асроровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ер ости конструкциялари учун ионоген табиатли қўшимчали самарали коррозияга чидамли бетон таркибини лойиҳалаш ва хоссаларини оптималлаштириш», 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T127.
Илмий раҳбар: Гончарова Наталья Ивановна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Косимов Иркин,техника фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Икромжон Иминович, техника фанлари номзоди,доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ер ости конструкциялари учун ионоген табиатли қўшимчалардан фойдаланиб, коррозияга чидамли самарали бетон таркибини ишлаб чиқиш ва хоссаларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ионоген табиатли кимёвий қўшимча, иссиқлик электр маркази (ИЭМ) кули ва фаоллаштирилган сувнинг миқдорий таъсирини ҳисобга олган ҳолда коррозияга чидамли бетонда структура ҳосил бўлиш механизми аниқланган;
коррозияга чидамли бетоннинг физик-механик хусусиятлари ионоген табиатли кимёвий қўшимча ва кукунли тўлдиргич таъсири ҳисобига оширилган  ва узоқ  муддатга чидамлилиги таъминланган; 
коррозияга чидамли бетоннинг мустаҳкамлигини унинг ташкил этувчилари миқдорига боғлиқлигини ифодаловчи математик модель ишлаб чиқилган;
коррозияга чидамли бетоннинг ҳажмий гидрофобланиш ва зичлигининг ортиши, унинг сув ўтказмаслиги, ички ва хусусий таркибий кучланишларнинг релаксацияси натижасида коррозион чидамлилигининг ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ер ости конструкциялари учун ионоген табиатли қўшимчали самарали коррозияга чидамли бетон таркибини лойиҳалаш ва хоссаларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ионоген табиатли қўшимчадан фойдаланиб, ишлаб чиқариладиган бетон таркиблари “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” ОАЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 6 декабрдаги 9646/09-07-сон ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 05/15-3075–сон маълумотномалари). Натижада, тозалаш қурилмаларининг ер ости иншоотларида 6000 м3 ҳажмдаги бетон партияси ишлаб чиқарилган ва цемент сарфини 25-30% га камайтириш имконини берган;
маҳаллий хом-ашёдан фойдаланиб, бетон ишлаб чиқаришнинг инновацион технологияси “Зилха темир бетон маҳсулотлари” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 6 декабрдаги 9646/09-07-сон ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 05/15-3075-сон маълумотномалари). Натижада, 3000 м3 ҳажмда фойдаланиш учун плита ишлаб чиқарилган ва бу амалдаги стандарт талабларига жавоб берувчи маҳсулот олиш имконини берган;
коррозияга чидамли бетоннинг оптимал таркибдаги намуналари “Зилха темир бетон маҳсулотлари” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 6 декабрдаги 9646/09-07-сон ва «Ўзсаноатқурилиш-материаллари» уюшмасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 05/15-3075-сон маълумотномалари). Натижада, иқтисодий самарадорликни 1,2 бараварга, мустаҳкамлигини эса1,3 мартагача ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish