Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Мақсуджон Гелдиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қашқадарё ҳавзасининг антропоген ландшафтлари ва уларнинг геоэкологик ҳолати», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Gr91. 
Илмий раҳбар: Абдулқосимов Али, география фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Уразбаев Абдукарим Кендирбаевич, география фанлари доктори; Боймирзаев Каримжон Мирзамахмудович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё ҳавзаси антропоген ландшафтларини таснифлаш ва геоэкологик ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ландшафтларнинг макон ва замонда антропоген трансфорцияланиши (ўзгариши) ва янги модификацияларни вужудга келишини аниқлашнинг ландшафт-тизимли методи масофавий зондлаш маълумотларини дешифровкалаш ёрдамида такомиллаштирилган;
Қашқадарё ҳавзаси учун хос бўлган антропоген ландшафтларни таснифлашнинг таксономик бирликлар қатори ишлаб чиқилган;
Қашқадарё ҳавзасининг 1:1000000 масштабли ландшафт ҳамда Қашқадарё ҳавзаси ва унга туташ ҳудудларнинг 1:200000 масштабли геоэкологик ҳолатини баҳоловчи карталар яратилган;
мажмуали ва тизимли таҳлил асосида ҳавзада вужудга келган геоэкологик вазиятлар баҳоланган ҳамда уларнинг геоэкологик ҳолатларини яхшилашга доир ифлословчи манбалар таъсирини камайтиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё ҳавзаси антропоген ландшафтлари ва уларнинг геоэкологик ҳолати бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ландшафларнинг антропоген трансфорцияланиши ва янги модификацияларининг вужудга келишини дешифровкалашга доир илмий натижалар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 2 февралдаги  03-01-сон маълумотномаси). Натижада, дешифровкалаш ёрдамида антропоген ландшафтларнинг модификацияланишини аниқлашни ландшафт-тизимли методини такомиллаштириш имконини берган;
антропоген ландшафтларни таснифлаш схемаси асосида аниқланган таксономик бирликлар қаторига доир олинган илмий натижалар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 2 февралдаги 03-01-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё ҳавзаси антропоген ландшафтларни таснифлашнинг таксономик бирликлар қатори табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш  имконини берган;
Қашқадарё ҳавзасининг геоэкологик ҳолатни баҳолашга доир 1:1000000  ва  1:200000 масштабли карталари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 2 февралдаги  03-01-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур карта вилоятнинг геоэкологик картасини яратиш имконини берган; 
ҳавзада вужудга келган геоэкологик вазиятларни оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 2 февралдаги 03-01-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилояти ҳудуди геотизимларидаги экологик вазиятни барқарорлаштиришнинг устувор йўналишларини янада аниқлаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish