Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилова Озода Амоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тоғ ландшафларида чўлланиш жараёнини таянч-тажриба участкалар ёрдамида карталаштириш ва баҳолаш (Ғўбдин тоғи мисолида)», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Gr29. 
Илмий раҳбар: Рахматуллаев Арзимурод, география фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Алибеков Лапас Алибекович, география фанлари доктори, профессор; Юлдашов Аброржон Убайдуллоевич, география фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тоғ ландшафтларида чўлланиш жараёнини дала таянч-тажриба участкаларда аниқлаш ва олинган миқдорий кўрсаткичлар билан чўлланиш кўлами ва динамикасини очиб бериш асосида илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғ ва тоғолди ландшафт комплексларида чўлланиш жараёнини мониторинг қилишнинг трансект йўналишида «тўр усули» такомиллаштирилган; 
Ғўбдин тоғ ва тоғолди ландшафтларининг чўлланиш даражаларини кўрсатувчи йирик (1:5000, 1:25000, 1:200 000) масштабли карталари яратилган.
Ғўбдин тоғ ва тоғ олди ландшафтларининг чўлланиш жараёнлари  (қисқа, ўрта ва узоқ муддатли) прогнозлари ишлаб чиқилган;  
чўлланишни олдини олиш, фитомелиоратив тадбирларни олиб бориш, шамолдан энергия олиш бўйича агрофитоценозлар яратиш таклифи ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тоғ ландшафтларида чўлланиш жараёнини таянч-тажриба участкалари ёрдамида карталаштириш ва баҳолаш (Ғўбдин тоғи мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Ғўбдин тоғида ўрнатилган таянч-экспериментал участкаларда ўсимликлар деградациясини аниқлаш ва тупроқ эрозиясига қарши олиб борилган чора-тадбирлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида республикада яйловларнинг ўсимликлар ҳолатини мониторингини ўтказиш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 17 февралдаги 02-02/8-162-сон маълумотномаси). Натижада, Ғўбдин тоғида чўлланиш жадаллигини, кўламини миқдорий баҳолаш имкониятини яратиш ва тоғ яйловларидан самарали фойдаланиш имконини берган;
дала-экспериментал миқдорий маълумотлари асосида чўлланиш жадаллиги ва кўламини кўрсатувчи (1:5000, 1:25000, 1:200 000) масштабли чўлланиш карталари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 17 февралдаги 02-02/8-162-сон маълумотномаси). Натижада, тоғ ландшафтларидан оқилона фойдаланиш ва яйлов сиғимини меъёрлаштиришда ушбу карталардан асос сифатида фойдаланиш имконини берган;
Ғўбдин тоғ ва тоғ олди ландшафтларининг чўлланиш жараёнларини  қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 17 февралдаги 02-02/8-162-сон маълумотномаси). Натижада, яйловлардан такрор фойдаланишга доир тадбирлар, яйловларда ўсимлик қопламини сақлаб туриш ва келажакдаги ўзгаришларини аниқлаш каби вазифалар ечимини топиш имконини берган;
Ғўбдин тоғининг чўлланиш жараёнини «тўр усули»да карталаштириш орқали баҳолашга доир илмий натижалар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2020 йил 10 мартдаги 05-21-733-сон маълумотномаси). Натижада, ўрмон хўжалигида иқтисодий даромадни ошириш имконини берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish