Sayt test rejimida ishlamoqda

Шеров Анвар Умаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда бюджет сиёсати йўналишларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Iqt1236. 
Илмий раҳбар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01. 
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пулатов Дилшод Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда бюджет сиёсати йўналишларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бюджет харажатларини молиялаштиришда бюджет ташкилотлари фаолияти якуний мезонлари натижавийлигини таъминлаш учун оралиқ ва якуний мақсадларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида бюджетлаштириш амалиёти таклиф этилган;
бюджет харажатлари мақсадлилиги, муддатлилиги ва натижавийлигини таъминлаш учун молия хизмати ходимлари фаолият натижалари асосида бюджет рискини ҳисоблаш методологияси такомиллаштирилган;
бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган истиқболдаги харажатлар бўйича нарх барқарорлигини таъминлаш учун инфляция ва валюта курсининг тебранишини ҳисобга олишга имкон берувчи соф жорий қиймат (net present value)ни баҳолаш амалиётини қўллаш таклиф этилган; 
«Натижага йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш орқали ялпи ички маҳсулот таркибида илмий сиғимкорлиги юқори бўлган маҳсулотларнинг улуши, таълим ва тиббий хизматларнинг экспорт қилиниш миқёси ёки мамлакат экспортида бюджет муассасаларининг ижтимоий хизматлари улуши, фан харажатлари яратилган илмий ишланмаларнинг тижоратлаштирилганлик даражаси ёки бюджет харажатларига нисбатан тижоратлаштирилган қийматнинг юқорилиги, тиббиёт соҳасидаги давлат харажатлари натижасида аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигининг актив даври узайишини таъминлаш таклиф этилган;
бюджет сиёсатини шакллантириш самарадорлигини таъминлашга қаратилган замонавий иқтисодий тамойиллар сифатида ижтимоийлик, шаффофлик, асосланганлик, етарлилик, тежамкорлик тамойилларидан фойдаланиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бюджет харажатларини молиялаштиришда бюджет ташкилотлари фаолияти якуний мезонлари натижавийлигини таъминлаш учун оралиқ ва якуний мақсадларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида бюджетлаштириш амалиётини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 9 июндаги 04/1-1490-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, бюджет ташкилотларига мамлакат стратегик мақсадлари доирасида харажатларни тақсимлаш учун қулай шарт-шароит яратилган; 
бюджет харажатлари мақсадлилиги, муддатлилиги ва натижавийлигини таъминлаш учун молия хизмати ходимлари фаолият натижалари асосида бюджет рискини ҳисоблаш методологиясини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 9 июндаги 04/1-1490-сон маълумотномаси). Ушбу методологиянинг жорий этилиши натижасида, молия хизмати ходимлари масъулиятини оширишга, шунингдек,  бюджет харажатларини белгиланган миқдорда ва ўз вақтида молиялаштиришга эришилган.   
бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган истиқболдаги харажатлар бўйича нарх барқарорлигини таъминлаш учун инфляция ва валюта курсининг тебранишини ҳисобга олишга имкон берувчи соф жорий қиймат (net present value)ни баҳолаш амалиётини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 9 июндаги 04/1-1490-сон маълумотномаси). Мазкур амалиётни қўллаш натижасида бюджет харажатларини режалаштириш ва молиялаштиришда макроиқтисодий вазиятни инобатга олиб таъминланишига шарт-шароит яратилган. 
«Натижага йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш орқали ялпи ички маҳсулот таркибида илмий сиғимкорлиги юқори бўлган маҳсулотларнинг улуши, таълим ва тиббий хизматларнинг экспорт қилиниш миқёси ёки мамлакат экспортида бюджет муассасаларининг ижтимоий хизматлари улуши, фан харажатлари яратилган илмий ишланмаларнинг тижоратлаштирилганлик даражаси ёки бюджет харажатларига нисбатан тижоратлаштирилган қийматнинг юқорилиги, тиббиёт соҳасидаги давлат харажатлари натижасида аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигининг актив даври узайишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 9 июндаги 04/1-1490-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида бюджет харажатларини натижавийликка қаратилиши асосида режалаштириш, ижро этиш ва барқарор иқтисодий ўсишга шарт-шароит яратилган;
бюджет сиёсатини шакллантириш самарадорлигини таъминлашга қаратилган замонавий иқтисодий тамойиллар сифатида ижтимоийлик, шаффофлик, асосланганлик, етарлилик, тежамкорлик тамойилларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 9 июндаги 04/1-1490-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқиқотнинг амалиётга жорий этилган мазкур натижалари бюджет харажатларини амалга оширишда бюджет қоидаларини белгилашга қаратилган устуворликнинг шаклланишига хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish