Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Бобурбек Ахмадбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда кичик бизнес иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2018.1.PhD/Iqt554.
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Неъматулла Фатхуллаевич,иқтисодиёт фанлари доктори;Рустамов Мақсуд Сувонқулович,иқтисодиёт фанлари бўйичафалсафа доктори (PhD).
Етакчиташкилот: «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига ижара асосида фойдаланиш учун таклиф этиладиган давлат мулки объектлари ҳолатини инфратузилма тармоғи билан таъминланиш даражасини эътиборга олган ҳолда комплекс баҳолаш асосланганва ҳисоблаш тартиби таклиф этилган;
кичик бизнес иқтисодий салоҳиятини меҳнат, моддий ва инвестицион ресурсларни эътиборга олган ҳолда ҳудуд ва хўжалик субъекти даражасидаги индекс кўрсаткичлари рейтингини ҳисоблашга асосланган яхлит баҳолаш тизими таклиф этилган;
маҳалла ва маҳаллалараро миқёсда иқтисодий фаолиятга жалб этилмаган бўш иқтисодий ресурслардан кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда самарали фойдаланиш бўйича «ҳудуддаги иқтисодий ресурсларни бизнес-мувофиқлаштириш» функциясига асосланган механизм таклиф этилган;
кичик бизнеснинг иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолаш ёндашуви тадбиркорлик фаолиятининг ишга солинмаган имкониятларини «социологик тадқиқот – мавжуд имконият – ривожлантириш йўналишлари» занжирини тадбиқ этиш орқали аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда кичик бизнес иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига ижара асосида фойдаланиш учун таклиф этиладиган давлат мулки объектлари ҳолатини инфратузилма тармоғи билан таъминланиш даражасини эътиборга олган ҳолда комплекс баҳолаш ва ҳисоблаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2020 йил 8 майдаги 273-сон «Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 24 июндаги 06/04-02-01-32/1646-сон, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 3 декабрдаги 5844/03-14-2-сон маълумотномалари). Мазкуртаклифдан фойдаланиш натижасида турли вилоятлардаги тадбиркорлар учун ижара асосида фойдаланишга таклиф этилган давлат мулки объектларининг инфратузилма тармоғи ҳолатини аниқлаш ҳамда улар бўйича камчиликларни бартараф этиш орқали бизнес муҳит ҳамда ишбилармонлик индексларини яхшилаш имконияти яратилган;
кичик бизнес иқтисодий салоҳиятини меҳнат, моддий ва инвестицион ресурсларни эътиборга олган ҳолда ҳудуд ва хўжалик субъекти даражасида индекс кўрсаткичлари рейтингини ҳисоблашга асосланган яхлит баҳолаш тизимидан «Бизнес-режалаштириш» номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сон буйруғи, рўйхатга олиш рақами 394-113). Бунинг натижасида республиканинг турли ҳудудларидаги кичик бизнеснинг иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолаш орқали ресурслардан самарали фойдаланишнинг қўшимча имкониятларини услубий жиҳатдан аниқлаш ва уларни ишлаб чиқаришга йўналтириш имкони яратилган;
маҳалла ва маҳаллалараро даражада иқтисодий фаолиятга жалб этилмаган бўш иқтисодий ресурслардан кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда самарали фойдаланиш бўйича «ҳудуддаги иқтисодий ресурсларни бизнес-мувофиқлаштириш» функциясига асосланган механизмни киритиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 24 июндаги 06/04-02-01-32/1646-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни қўллаш натижасида маҳалла ва маҳаллалараро миқёсда тадбиркорлик фаолиятига бўш иқтисодий ресурсларни жалб этиш салмоғини ошириш имконияти яратилган;
кичик бизнес иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолаш бўйича тадбиркорлик фаолиятининг ишга солинмаган имкониятларини «социологик тадқиқот – мавжуд имконият – ривожлантириш йўналишлари» занжирини тадбиқ этиш орқали аниқлаш асосида такомиллаштирилган ёндашув «Бизнес-режалаштириш» номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сон буйруғи, рўйхатга олиш рақами 394-113).Бунинг натижасида кичик бизнес иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолашда тадбиркорлик фаолиятининг амалдаги ҳолатини мавжуд имкониятлар билан таққослаш орқали янада ривожлантириш йўналишларини услубий жиҳатдан такомиллаштириш ҳамда мазкур йўналишдаги билим ва кўникмаларни шакллантириш имконини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish