Sayt test rejimida ishlamoqda

Саатова Лолахон Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётнинг инновацион ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларини самарали бошқариш («Ўзбектелеком» АК мисолида)», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt432. 
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01. 
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларини самарали бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги инновацион фаолиятга ички ва ташқи омил таъсирини олдиндан аниқлаш орқали соҳа бошқарувининг самарадорлигини ошириш асосланган; 
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион индекснинг мақбуллиги ва мақсадга мувофиқлигини ифодаловчи кўрсаткичлар аниқланиб, бошқарув жараёнларини самарали ташкил этиш жиҳатидан такомиллаштирилган;
компания ривожланиш стратегияси таркибида инновацион маданият ва салоҳиятни ифодаловчи таркибий қисмларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида «Ўзбектелеком» АКнинг инновацион ривожланиш стратегиясини танлаш ва амалга ошириш модели таклиф этилган;
Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари тизимини такомиллаштиришнинг иқтисодий-математик модели асосида 2023 йилга қадар интернет хизматларини ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологияларини самарали бошқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги инновацион фаолиятга ички ва ташқи омил таъсирини олдиндан аниқлаш орқали соҳа бошқарувининг самарадорлигини ошириш, компаниянинг истеъмолчилар билан самарали коммуникация ўрнатиш тизимини инновацион ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг бошқарув фаолиятига жорий этилган (“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2019 йил 30 декабрдаги  27-03-08/5797-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши компания хизматларидан фойдаланувчилар билан самарали коммуникация ўрнатиш тизимини ишлаб чиқиш имконини бериб, натижада, компания хизматларидан фойдаланувчилар сони 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 5 фоизга ошган;
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион индекснинг мақбуллиги ва мақсадга мувофиқлигини ифодаловчи, инновацион фаолиятни бошқаришнинг услубий асосларини қиёсий таҳлил қилиш ҳамда унинг самарадорлигини баҳоловчи интеграл кўрсаткич ва индикаторларнинг такомиллаштирилган тизими Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази “UNICON.UZ” ДУК томонидан амалиётга жорий этилган (Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази “UNICON.UZ” ДУКнинг 2019 йил 20 февралдаги 1-1/303-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, корхона инновацион фаолиятининг махсулдорлик, юқори технологиялар, тадқиқотчилар улуши, патент фаолияти каби кўрсаткичларининг салмоғи ошган;
корхонанинг инновацион ривожланиш имкониятларини таҳлил қилиш, стратегия ишлаб чиқиш ва стратегия самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологияларини самарали бошқариш стратегиясини танлаш модели “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг бошқарув фаолиятига жорий этилган (“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2019 йил 30 декабрдаги 27-03-08/5797-сон маълумотномаси). Мазкур моделнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, 2018 йилда 2017 йилга нисбатан компания хизматларидан фойдаланувчилар сонини 1,6 баробарга, хизмат кўрсатиш ҳажмини 4 фоизга оширишга эришилган;
ахборот-коммуникация технологиялари тизимини такомиллаштиришнинг иқтисодий-математик модели асосида ишлаб чиқилган 2023 йилга қадар интернет хизматларини ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари, интернет тармоғига уланиш нархи ва маълумотларни узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилиятини такомиллаштириш бўйича берилган таклиф “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг бошқарув фаолиятига жорий этилган (“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2019 йил 30 декабрдаги 27-03-08/5797-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, компаниянинг истиқболдаги ривожланиш йўналишлари, жумладан, интернет хизматларини ривожлантириш кўрсаткичларини аниқлаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish