Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Ўктам Икрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёғоч қурилиш конструкцияларининг оловбардошлигини ошириш”, 05.09.05 – Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1226.
Илмий раҳбар: Мухамедгалиев Бахтиёр Абдуқодирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.26/30.12.2019.Т.11.01
Расмий оппонентлар: Файзулла Нурмуминович Нурқулов, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Сатторов Зафар Муродович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти қошидаги “СТРОМ” илмий маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёғоч қурилиш материаллари ва конструкцияларининг оловбардошлигини оширишнинг самарали, тежамкор усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёғоч қурилиш материалига техноген чиқиндидан олинган оловбардош таркиб билан ишлов бериш натижасида олов- ва биобардошлик каби янги хоссаларининг шаклланиши асосланган; 
кимё саноати чиқиндилари асосида олинган полимер оловбардош таркибларнинг структурасидаги фаол Р-O, C-CI гуруҳларнинг миқдори ва таъсирини ҳисобга олган ҳолда қурилиш материалининг оловбардош ва термик барқарорлиги оширилган;
полимер оловбардош таркибларнинг эритмалари концентрацияси ва ишлов бериш давомийлигига боғлиқлигини ифодаловчи самарадор математик модель ишлаб чиқилган;
кимё саноати чиқиндилари асосида олинган полимер фаол (Р-О, C-CI) функционал молекулаларни ушлаган таркиблар билан ишлов берилган оловбардош қурилиш материалларини ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ёғоч қурилиш конструкцияларининг оловбардошлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кимё саноати чиқиндилари асосида олинган полимер оловбардош таркиблар Тошкент шаҳридаги “INTERMEBEL” OAЖ ҚКда оловбардош ёғоч қипиқли плита материалларини ишлаб чиқаришда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2019 йил 15 ноябрдаги 05/15-2916-сон маълумотномаси). Натижада, елим қатламининг мустаҳкамлигини 3 мартага ошириш имконини берган;
кимё саноати чиқиндилари асосида олинган полимер оловбардош таркиблар Тошкент шаҳридаги “12-ТРЕСТ” корхонасида оловбардош ёғоч қипиқли плита материалларини ишлаб чиқаришда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2019 йил 15 ноябрдаги 05/15-2916-сон маълумотномаси). Натижада, 10-15% иқтисодий самарадорликка эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish