Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Муқаддасхон Турсуновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Амир Темур давлатида хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари», 12.00.01 – «Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи» ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Yu103.
Илмий малаҳатчи: Миракулов Миравзал Миродилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc.32/30.12.2019.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Тўлаганов Абдуманноп Абдужабборович, юридик фанлар доктори, профессор; Бердияров Шухрат Намазбаевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Амир Темур давлатида хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини давлат ва ҳуқуқ тарихи, ҳуқуқий таълимотлар тарихи нуқтаи назаридан чуқур ва тизимли ўрганиш орқали илмий-назарий таҳлил этишга қаратилган хулоса ва таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш авлодни мамлакатимизнинг тарихий жойларига ва буюк аждодларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларига доимий ташрифини уюштиришнинг амалий аҳамияти сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан асослаб берилган;
ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси ҳарбий хизматни ўташ тартибини, ички таъминотини, уй-жой, тиббий ва пенсия таъминоти бугунги кун нуқтаи назаридан ўрганилиб, илмий асослантирилган; 
қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтиришнинг хавфсизликни таъминлашдаги самарали механизмларини ишлаб чиқиш тарихий-ҳуқуқий жиҳатдан илмий асослантирилган;
миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчани ҳамда бу борадаги назарий-амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш илмий асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги Низомни янги таҳрирда тузиш бўйича Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш лозимлиги ҳақидаги таклиф асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Амир Темур давлатида хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
ёш авлодни мамлакатимизнинг тарихий жойларига ва буюк аждодларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларига доимий ташрифини уюштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрда қабул қилинган “Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сон Қарорининг 7-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш  бошқармасининг 2020 йил 17 июлдаги 12/20-10-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Амир Темур даврини ўрганиш орқали ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшган;
ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси ҳарбий хизматни ўташ тартибини, ички таъминотини, уй-жой, тиббий ва пенсия таъминотига оид таклифлардан Мудофаа доктринасининг “IV. Доктринанинг ҳарбий-иқтисодий жиҳатлари” бўлими, 35-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2020 йил 6 июндаги 14/1705-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга хизмат қилган; 
қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралда қабул қилинган “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон Қарорининг 2-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш  бошқармасининг 2020 йил 17 июлдаги 12/20-10-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш ва уларга муносиб бўлиш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига эга ёшларда ғурур ва ифтихорни кучайтиришга хизмат қилган;
миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчани ҳамда бу борадаги назарий-амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралда қабул қилинган “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон Қарорининг 2-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш  бошқармасининг 2020 йил 17 июлдаги №12/20-10-сон маълумуотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги ва ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч эканини англаб етишга ҳисса қўшган;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги Низомни янги таҳрирда тасдиқлаш, унинг вилоят ҳокимликлари ҳузурида минтақавий бўлинмаларини тузишни назарда тутадиган Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  24 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича вазифаларини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-2738-сон Қарори билан тасдиқланган дастурнинг 1-иловаси VII-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2020 йил 6 июндаги 14/1705-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватан тақдири учун ёт ва бегона таъсирлардан мустаҳкам иммунитетни шакллантиришга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish