Sayt test rejimida ishlamoqda

Кубаев Суръат Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Илк ўрта асрлар Суғд қурилиш маданияти (археологик материаллар асосида)»,  07.00.06-Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tar113.
Илмий раҳбар: Анарбаев Абдулҳамиджон, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSс.02/02.30.12.2019. TAR.45.01.
Расмий оппонентлар: Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич, тарих фанлари доктори; Раимқулов Абдисабур Аззамович, тарих фанлари доктори.
Етакчиташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Суғднинг  IV–VIII аср3-чорагигача бўлган даврдаги қурилиши ва меъморчилигининг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш босқичларини қиёсий таҳлил қилиб, илк ўрта асрлар Суғд қурилиш маданияти тарихини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хонтепа ва Арабтепа каби ёдгорликларда олиб борилган тадқиқотлар давомида очилган маҳобатли иншоот қолдиқлари, уларнинг ички тузилиши, хоналарнинг қурилиш услублари, шинам ва кўркамлигига кўра, илк ўрта асрларда қишлоқларда ҳам шаҳардаги бинолардан қолишмайдиган улкан меъморий қурилишлар қилинганлиги асосланди;
илк ўрта асрлар Суғд шаҳарлари мудофаа иншоотлари қурилишида қўлланилган техника ва қурилиш материалларининг тайёрланиш технологияси қиёсий таҳлил қилиниб, IV–VI асрнинг бошларида шаҳар мудофаа деворларининг қурилиш техникасида аниқ ўлчамлар йўқлиги, VI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб эса шаҳар мудофаа деворлари маълум бир стандартга эга бўлган ўлчамлар асосида қурила бошланганлиги аниқланди;
илк ўрта асрлар Суғд турар жойларида қўлланилган “пахса блок” қурилиш материали бронза даврида яратилганлиги, у тагсиз қолипда тайёрланганлиги археологик ва этнографик материалларни таққослаш орқали асосланди; 
илк ўрта асрлар диний-меъморий иншоотлари ўрганилиб, ибодатхоналар, мудофаа иншоотлари ва турар жойлардан фарқли ўлароқ, илк ўрта асрларнинг дастлабки давридан бошлаб махсус тагкурсилар устига қурилиб, уларнинг қурилиш техникаси нисбатан юқори ва қурилиш материалларининг тайёрланиш технологияси сифатлироқ эканлиги кузатилди.
IV. Тадқиқот натижаларинин гжорий қилиниши.
“Илк ўрта асрлар Суғд қурилиш маданияти” мавзусидаги фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
 Жанубий Суғд шаҳарлари мудофаа иншоотлари, ибодатхоналар ва турар жойлар қурилишида табиий ва аниқ фанлар ютуқларидан кенг фойдаланилганлиги, оддий хом ғишт, пахсадан сейсмик чидамли, ҳароратни бир хилда сақловчи иншоотлар барпо этилганлиги ҳақидаги маълумотлари Миллий археология марказида бажарилган “Жанубий Суғднинг қадимги ва ўрта асрлар даври тарихий топографияси (археологик ва ёзма манбалар асосида)” (2015–2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳа ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 23 январдаги 3/1255-232-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар ўзбек халқининг турар жойлари билан боғлиқ урф одатлари, анъанавий меъморчилигининг айрим назарий муаммолариечими сифатида хизмат қилган;
Суғд маданиятининг илк ўрта асрларда юқори даражада ривожланиши, унинг меъморчиликда эришган ютуқлари узоқ давр мобайнида қурилишда кенг қўлланилиб келинганлиги ҳақидаги натижалари Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди томонидан  фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2020 йил 3-июндаги 01/31-сон маълумотномаси). Буюк аждодларимизнинг асрлар давомида яратган бебаҳо маданий-маърифий меросини кўз қорачиғидай асраб-авайлаш, келгуси авлодларга ёдгорлик сифатида қолдириш, халқимизнинг умуминсоний қадриятлар хазинасига қўшган улкан хиссасини бутун дунёга қайта танитиш, уни кенг тарғиб этиб, ахоли ўртасида, айниқса, ёшларимиз онгига миллий ғурур, миллий ифтихор, Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини сингдиришда қўлланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish