Sayt test rejimida ishlamoqda

Сейтназаров Атаназар Рейпназаровичнинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Паст навли фосфоритларни кимёвий ва механокимёвий фаоллаштириш усуллари билан бирламчи фосфорли ва комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – «Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техник фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т281.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси ва физикаси институти илмий-тадқиқот маркази, Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги 16.07.2013.K/T.14.01 рақамли илмий кенгаш.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Беглов Борис Михайлович, техника фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги.

Расмий оппонентлар: Тухтаев Сайдахрал, техника фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги; Исмоилов Насрулла Патхуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Жуманиязов Махсуд Жаббиевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум фосфоритларини органик кислоталар билан бойитиш ҳамда уларни кимёвий ва механокимёвий фаоллаштириш йўли билан бирламчи фосфорли ва комплекс ўғитлар олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сирка ва чумоли кислоталарининг Марказий Қизилқум фосфат хомашёсидаги карбонатларни тўлиқ ажратиб бериш хоссаси аниқланган;

Марказий Қизилқум фосфат хомашёсини фосфоркислотали фаоллаштиришнинг мақбул шароитлари аниқланиб, кўп миқдорда ўзлашувчан ва сувда эрувчан Р2О5 тутган бирламчи фосфорли ва аммофосфатли ўғитлар олиш технологиялари яратилган;

аммоний тузларининг трикальцийфосфатга нисбатан эритувчилик хоссаси бўйича янги маълумотлар олинган ва Марказий Қизилқум фосфоритларини кимёвий ва механокимёвий фаоллаштиришнинг илмий асослари яратилган;

Марказий Қизилқум фосфоритларининг ҳар хил минерал тузлар билан бўлган аралашмаларини механокимёвий фаоллаштириш натижасида, улар орасида хомашёдаги ўзлашувчан фосфор миқдорининг ортиб бориш қатори (карбамид → калий хлориди → карбонатнинг аммоний тузлари→ аммоний хлориди → аммоний нитрати → калий фосфати → аммоний сульфати → мочевина нитрати) аниқланган.

ўғитларни донадорлаш учун пресслаш ва намлик иштирокида жадал аралаштириш усуллари ишлаб чиқилган;

ювиб куйдирилган фосфоконцентрат хомашёсининг физик-кимёвий ва физик-механик хоссалари бўйича янги маълумотлар олинган;

физик-кимёвий тадқиқотлар асосида янги турдаги ювиб куйдирилган фосфоконцентратни экстракцион фосфор кислота, аммофос ва диаммофосга қайта ишлашнинг мақбул шароитлари аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Марказий Қизилқум фосфоритларини минерал тузлар иштирокида механокимёвий фаоллаштириш йўли билан мураккаб аралаш ўғитлар олиш бўйича ишлаб чиқилган янги технологияга Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси патенти («Таркибида фосфор бўлган донадор мураккаб қўшма ўғитларни олиш усули», IAP 02710) берилган;

янги турдаги ювиб куйдирилган фосфоконцентратни сульфат кислотаси билан экстракция қилишнинг мақбул технологик параметрлари аниқланган ва «Аммофос-Максам» акционерлик жамиятида татбиқ этилган. Унга кўра, 2015 йилнинг дастлабки беш ойи мобайнида мазкур технологик режим бўйича 154,4 минг тонна янги ювиб куйдирилган фосфоконцентрат қайта ишланиб 100% Р2О5 ҳисобида 26,8 минг тонна экстракцион фосфор кислота ишлаб чиқарилди. Олинган экстракцион фосфор кислота асосида 84,2 млрд сўмлик 25,9 минг тонна аммофос, 29,4 минг тонна супрефос-NS, 23,6 минг тонна PS-Агро ва 26,3 минг тонна бойитилган суперфосфат ўғитлари ишлаб чиқарилди («Аммофос–Максам» акционерлик жамиятининг 2015 йил 20 майдаги далолатномаси ва 2015 йил 28 майдаги 1828/С-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish