Sayt test rejimida ishlamoqda

АБДУАЛИМОВ Шухрат Хамадуллаевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I.Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ғўза ва кузги буғдойда ўсишни созловчи моддаларни қўллашнинг самарадорлигини баҳолаш», 06.01.08 – «Ўсимликшунослик» (қишлоқ хўжалик фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалик фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/b2014.5.Qx128.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Раҳмонқулов Саидакбар Раҳмонқулович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, 16.07.2013.Qx/b.24.01.

Расмий оппонентлар: Т.Э.Останақулов, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Х.Н.Атабаева, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Н.Ўразматов, қишлоқ хўжалик фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўза ва кузги буғдойнинг униб чиқишини тезлаштириш, соғлом ниҳол ундириб олиш, жадал ўсиши ва ривожланишини таъминлаш, эртаги, юқори ва сифатли ҳосил етиштириш, ўсишни созловчи моддаларни қўллаш технологияларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва амалиётга жорий этишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор республикамизнинг турли табиий иқлим ва типик бўз, ўтлоқи соз, оч тусли бўз, ўтлоқи-аллювиал, тақирсимон-ўтлоқи тупроқларида Т–86, Тж–85, ХС–2, Нитролин, Витавакс 200ФФ, Унум, Оксигумат, Гумимакс, Пикс, Устикс, Сожеан, Далпикси, Энтожеан, Кампозан, Этефон каби ўсишни созловчи моддалари ғўзанинг Бухоро–6, Оқдарё–5, Оқдарё–6, С–6524, Наманган–77, Хоразм–127, Тўрақўрғон–2, Андижон–37 ва кузги буғдойнинг Улуғбек–600, Санзар–8, Ёнбош, Крошка, Москвич навларида мақбул қўллаш меъёрлари ва муддатлари ишлаб чиқилган.

Ўсишни созловчи моддалар ферментлар фаоллигини, оқсил ва нуклеин кислоталар биосинтезини ошириши ҳисобига чигитларни униб чиқиши тезлашган, илдизи кучли ривожланган, Витавакс 200ФФ билан тукли чигит экиш меъёри камайтирилган, Унум стимулятори ғўзанинг вилт касаллигига бардошлигини оширган, уруғларга фунгицид ва физик усулда ишлов беришга нисбатан стимуляторларнинг афзаллиги, турли хил кўчат сонида ва плёнка остида ўстирилган ғўзаларда ретардантларни қўллаш самарадорлиги, кузги буғдойни экиш олдидан ва найчалаш даврида стимуляторларни қўллаш технологиялари, поялар ётиб қолишини камайтиришнинг назарий ва амалий асослари ишлаб чиқилган.

    IV. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самараси:

чигитга Витавакс 200ФФ билан 5 л/т меъёрда ишлов бериш Сурхондарё вилоятида ғўзани Наманган–77, Бухоро–6, Оққурғон–2, Денов, Термиз–31 навларида 122300 га (2001–2005 йй.), Фарғона вилоятида С–6524, Андижон–35 навларида 1513,7 га, Унум стимулятори билан чигитга 2,0 мл/т меъёрда ишлов бериш 410 га (2007–2008 йй.), Пикс, Устикс ва Далпикси 10 минг гектардан 100 минг гектаргача, Сожеан ва Энтожеан Қашқадарё вилоятида 11672 га (2012 й.), Қорақалпоғистон Республикасида 28700 га, Жиззах вилоятида 36817 га, Қашқадарё вилоятида 13737 га, Наманган вилоятида 35021 га, Сурхондарё вилоятида 16878 га, умуман Республика бўйича жами 131153 га майдонга (2013 й) жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 4 июндаги 02/20-498-сонли далолатномаси). Бунинг натижасида чигит экиш сарфи 25–30 фоиз камайиб, униб чиқиш 10–15 фоиз тезлашган, пахта ва дон ҳосили 10–15 фоиз ортиб, иқтисодий самара гектарига 100–150 минг сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish