Sayt test rejimida ishlamoqda

 

СМАНОВА Зулайхо Асаналиевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иммобилланган органик реагентлар ва уларнинг оғир заҳарли металларни аниқлашдаги аналитик қўлланиши», 02.00.02–аналитик кимё (кимё фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.К57.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети. 16.07.2013.К.01.02.

Расмий оппонентлар: кимё фанлари доктори, профессор Э.Абдурахманов; кимё фанлари доктори, профессор А.А.Шабилалов;  кимё фанлари доктори Б.Н.Бабаев.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади органик реагентларнинг толали материалларга иммобилланишни назарий принципларини ривожлантириш ва улар ёрдамида оғир ва заҳарли металларни аниқлашда экспресс, юқори танлаб таъсир этувчан, сезгир сорбцион-спектроскопик усуллар ва тест-системаларни ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

oрганик бирикмаларининг иммобилланишлари функционал ва аналитик-фаол гуруҳларнинг тузилишига боғлиқ бўлган ҳолда аналитик тавсифлари назарий жиҳатдан кўрсатилган;

aрзон, маҳалий хомашё асосида ишлаб чиқилган полиакрилонитрил (ПАН) ва полипропиленга (ПП) иммобилланган ОРнинг кимёвий аналитик хусусиятлари асосида механизми функционал-фаол гурухларнинг (ФФГ) жойлашишига боғлиқлиги ва ион боғ табиатига эгалиги исботланган;

аналитик реакцияларнинг химизми ва ОЗМ ионлари  билан реакцияга киришадиган ФФГ асосланган, уларнинг тузилишини ва ўриндошлар табиатини аналитик реагентларнинг ҳамда уларнинг металл ионлари билан ҳосил қилган комплексларининг аналитик хоссаларига таъсири топилган;

илк бор ОЗМ ионларининг аниқлаш учунянги иммобилланган органик реагентларни йўналтирилган синтези ўтказилган ва улар ёрдамида металл ионлари учун сорбцион-спектроскопик усуллар ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ишлаб чиқилган сорбцион-спектроскопик усуллар «Навоиазот» ва «Электрокимё завод» акциядорлик жамият корхоналарига жорий этилган («Навоиазот» АЖ нинг 2015 йил 21-апрелдаги 03/3126-сон маълумотномаси, «Электрокимё завод» АЖ нинг 2015 йил 1-майдаги 259-сон маълумотномаси). Саноат корхоналарини оқава сувларни мониторинг қилиш натижалари руда ва шламларни қайта ишлаш, технологик жараёнларни оптималлаштиришда, оқава сувлардан металларни ажратиб олиш усулларини танлашда ва уларни оғир захарли металлардан тозалашда қўлланилган. Ишлаб чиқилган усулда иммобилланган реагентлардан фойдаланганда 95-99% гача  сорбцияланган металларнинг миқдори ишлатилаётган усулларга нисбатан (80-90%) ошиши кўрсатилган, самарадорлиги 10-20% га ошган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish