Sayt test rejimida ishlamoqda

ТАШКЕНБАЕВА Умида Алишеровнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I.Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Тери аллергик васкулитларини комплекс даволашнинг патогенетик аспектлари», 14.00.11 – дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Тib416.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ваисов Адхам Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, 16.07.2013.Tib.18.01.

Расмий оппонентлар: С.М.Бахрамов, тиббиёт фанлари доктори, профессор, РАМН академиги; С.С.Арифов тиббиёт фанлари доктори, Р.А.Сабирова. тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Киров номидаги ҳарбий-тиббиёт академияси (Санкт-Петербург шаҳри).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

  II. Тадқиқотнинг мақсади: иммунологик, биокимёвий, морфологик тадқиқотлар натижалари асосида аллергик васкулитлар ривожланишининг патогенетик механизмларини ўрганиш ҳамда уларни ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашувни ишлаб чиқиш.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор аллергик васкулитлар патогенезининг оғирлик даражаси гемостаз тизими ҳолатининг ўзгаришлари, липидларнинг перекисли оксидланиши – антиоксидант ҳимоя ЛПО-АОҲ тизими, эндоген интоксикация ҳолатига боғлиқлиги аниқланган;

Т-хелпер ва Т-супрессорлар орасидаги мувозанатнинг бузилиши аниқланиб, дерматознинг ҳар иккала шаклида ҳам Т-хелперлар субпопуляциясининг кескин ошиши ва унинг фонида юза васкулитларда Т-супрессорлар миқдорининг ишонарли ошиши ва чуқур васкулитларда эса пасайиши асослаб берилган;

аллергик васкулитнинг юза шакли билан оғриган беморларда иммун тизими бузилишлари формуласи ишлаб чиқарилган (мазкур формула иммун тизимининг гипо- ва гиперфункцияларини белгиловчи муҳим кўрсаткичлар: CD43+, CD33+, IgА3+, Вл3+, CD83+, Лимф3+, IgM1+, IgG1+ни аниқлаш имконини берган);

аллергик васкулитнинг чуқур шакли билан оғриган беморларда иммун тизими бузилишлари формуласи қуйидаги кўринишга эгалиги CD43+,В-лим.3+,IgA3+,IgM3+, CD83+,CD33+,Лимф.3+,IgG1+кўрсатиб берилган;

илк бор аллергик васкулитнинг ўткир даврида периферик қондаги эритроцитларнинг структур-метаболик ҳолатидаги бузилишлар ЛПО жараёнларининг жадаллашуви, қизил қон ҳужайраларининг антиоксидант ҳимоя тизимини заифлиги билан боғлиқлиги аниқланган;

аллергик васкулит билан оғриган беморларнинг умумий ҳолатини баҳолаш ҳамда касалликнинг фаоллик даражасини аниқлаш ва комплекс даволаш алгоритмлари ишлаб чиқилган.

   IV. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самараси: тадқиқот жараёнида аллергик васкулитлар ривожланишининг патогенетик механизмларини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар «Врачлар учун аллергик васкулитли беморларни олиб бориш тактикаси бўйича амалий тавсияномалар» ишлаб чиқилиб, соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика тери-таносил клиник шифохонаси, Олмазор тумани 4-туманлараро ТТДнинг даво-ташхисот амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 20 октябрдаги 26-сон маълумотномаси). Соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган амалий тавсиялар асосида комплекс даволанган 92,2% юза ва чуқур васкулитли беморларда ижобий терапевтик самара олиниб, бу беморларнинг касалхонада даволаниш муддатини 3–4 кун ёки 30 фоизга қисқартириш, касаллик қайталанишининг олдини олиш ва ремиссия муддатини 45,5 фоизга чўзиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish