Sayt test rejimida ishlamoqda

РИЗАЕВ Жасур Алимджановичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib513.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Комплекс социал-гигиеник текширувлар  асосида ўзбекистон аҳолиси орасида пародонт касалликлари профилактикаси, концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш», 14.00.33 – жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бабаджанов Абдужаббор Саттарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш  институти, 16.07.2013.Tib.19.01.

Расмий оппонентлар: Jin Young Choi MD, professor, Ш.Т.Искандарова, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ш.Ш.Магзумова, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Евдокимов номидаги Москва тиббий стоматология   университети (Москва).

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади: Аҳоли орасида пародонт касалликлари профи-лактикаси сифатини ошириш бўйича тегишли тиббий-ижтимоий таклифларни асослаш ҳамда мазкур йўналишда тиббий хизматни самарали ташкил этиш концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пародонт касалликлари муаммосига комплекс ёндашув негизида касаллик тарқалишининг минтақавий хусусиятлари очиб берилган ҳамда беморларни даволашда стоматологик тиббий хизматни янада кенгайтиришнинг тиббий-ижтимоий, психологик ва бошқа имкониятлари аниқланган;

ихтисослашган стоматологик муассасаларда пародонтологик ёрдам сифати аниқланган;

муаммога тиббий-ижтимоий, тиббий-ташкилий, тиббий стандарт ва тиббий-психологик комплекс ёндашув негизида пародонтологик ёрдамни ташкил этишнинг такомиллашган мақбул тиббий-ташкилий модели асосланган;

соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш моделига уйғун ҳолда пародонт касалликларининг бирламчи, иккиламчи ва учламчи самарали профилактикасининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилган;

стоматологик хизмат самарадорлигини ошириш ва уни мақсадли ташкил этишга йўналтирилган «стоматологик хизмат самарадорлигининг мақсадли нормаси» кўрсаткичи ишлаб чиқилган;

пародонт касалликларига комплекс ёндошган ҳолда, касаллик профилактикасини уч даражада ташкил этиш, диспансер назоратидаги гуруҳлар билан ишлашини чуқурлаштириш таклифи асосида  ижтимоий-гигиеник тадқиқотларга асосланган пародонт касалликлари профилактикаси концепцияси ва унинг дастури ишлаб чиқилган.

   IV. Диссертациянинг aмалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самараси: Тошкент тиббиёт академияси 1,2,3-сонли клиникалари, ТошПТИ клиникаси, Андижон, Тошкент вилоятлари стоматологик поликлиникалари ва Тошкент шаҳри 1,2,3 ва 5-сонли стоматологик поликлиникалари амалиётига татбиқ этилган. Тадқиқотнинг жорий этилиш самарадорлиги пародонт касалликларининг олдини олишга, касалликнинг оғирлашишини бартараф этишга, диспансер гуруҳлари орқали касаллик кечишини доимий назорат қилишга, даволаш самарадорлигини ошишига  олиб келади  (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 2 декабрдаги №84-д/22 22-сон хулосаси). Таклиф этилган профилактика дастурини  амалиётда қўллаш бирламчи профилактиканинг самарадорлигини 28,12 фоиз, иккиламчи профилактиканинг самарадорлигининг 30,47 фоиз, учламчи профилактиканинг самарадорлигини 26,45 фоиз, барча профилактик тадбирларининг умумий самарадорлиги 29,82 фоиз ошишига олиб келади. Диспансеризация самарадорлиги эса 38,30 фоиз ошди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish