Sayt test rejimida ishlamoqda

ШАМСИЕВ Жамшид Азаматовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib298.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Болаларда эхинококкозни жарроҳлик даволаш натижалари ва рецидив профилактикасини яхшилаш йўллари», 14.00.35 болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:  Акилов Хабибулло Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, 16.07.2013.Tib.18.01.

Расмий оппонентлар: Н.С. Стрелков тиббиёт фанлари доктори профессор,
С.В. Минаев тиббиёт фанлари доктори профессор, Н.Ш. Эргашев тиббиёт фанлари доктори профессор.

Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети (Москва).

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Нашр ишлари.

Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг докторлик диссертациялари асосий илмий натижалари нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган 2 та миллий илмий журналда 2 та илмий мақола,  2 та хорижий илмий журналда 5 та илмий мақола нашр қилинган, 4 та ихтиро учун патент олинган.

б) диссертация мавзуси бўйича 24 та маъруза тезиси халқаро илмий-амалий конференция материалларида эълон қилинган (жумладан: 2011, Москва; 2013, Прага;).

  III. Тадқиқотнинг мақсади: паразит инвазиясининг янги патогенетик механизмларини аниқлаш ва кам шикастли жарроҳлик амалиётларига кўрсатмаларни кенгайтириш, уларнинг радикаллигини ва паразитга қарши самарадорлигини ошириш, касаллик қайталанишларининг олдини олишнинг ишончли услубларини ишлаб чиқиш йўли билан болаларда эхинококкозни комплекс даволаш натижаларини яхшилаш.

    IV. Диссертациянинг илмий янгилиги:

илк бор нормо- ва гиперацид ҳолатларидаги ошқозон ширасининг эхинококк тухумларига ҳалокатли таъсир кўрсатиши, гипоацид ҳолатларида эса касаллик қўзғатувчиларининг тирик қолиши ва уларнинг ичакдаги ишқорий муҳитда қайта фаоллашуви исботланган;

илк бор тажрибада макроорганизмнинг эхинококк билан кўп сонли зарарланиш хавфи юқори экани, бунда шикастланган аъзода катта ўлчамли доминант эхинококк кистаси ва кўплаб микроскопик лавроцисталар пайдо бўлиши, бу эса касаллик рецидивининг асосий сабабларидан бири экани асосланган ҳамда бу жараённинг кўлами ошқозон ширасининг кислоталилик даражасига ҳамда ютиб юборилган паразит тухумлари миқдорига боғлиқлиги аниқланган;

илк маротаба ошқозон ширасининг гипо- ва субацид ҳолатлари эхинококк алиментар инвазиясининг асосий хатар омили экани ва бу омил болаларда умр бўйи сақланиб қолиши исботланган;

маҳаллий сколексоцид моддаларнинг таъсирчанлигини оширишга янгича услубий ёндашув илк бор ишлаб чиқилган, самарадорлиги тажрибада исботланган, морфологик жиҳатдан тасдиқланган. Асоратланган эхинококкозда қолдиқ бўшлиқни физикавий ва кимёвий зарарсизлантиришнинг оригинал усули ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлигини интраоперацион баҳоловчи батамом янги экспресс-диагностика усули ишлаб чиқилган;

болаларда ўпка эхинококк кисталарини даволашда анъанавий услубларга нисбатан бехатар, кам шикастли ва самарали услуби ишлаб чиқилган.

   V. Диссертациянинг aмалиётга жорий этилган илмий натижалари: Эхиннококкэктомияда антипаразитар ишлов беришнинг самарадорлигини аниқловчи экспресс-диагностика усули, эхинококк кисталарига интраоперацион антипаразитар ишлов беришнинг янги усули, ўпкадан эхинококкэктомия усули ва жигар эхинококкозини хирургик даволаш усуллари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд тиббиёт институтининг 2-клиникаси, Самарқанд, Жиззах, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларининг кўп тармоқли болалар шифохоналари амалиётига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 1 февралдаги 17-сон хулосаси). Натижалар болаларнинг ушбу ўта оғир касалликларида операциядан кейинги асоратларни 18,4% дан 4,0% гача пасайтиришга, жарроҳлик амалиётининг давомийлигини ўртача 21 дақиқага камайтиришга ва шифохонада даволаниш муддатларини 21,2±1,2 дан 10,9±0,3 кунгача қисқартиришга, касаллик рецидиви частотасини 28,1% дан 10,6% гача камайтиришга имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish