Sayt test rejimida ishlamoqda

ХАДЖИБАЕВ Фарход Абдухакимовичнинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: тиббиёт фанлари номзоди.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib82.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Яхши сифатли механик сариқликни хирургик даволашда эндобилиар амалиётларнинг роли ва ўрни», 14.00.27–хирургия (тиббиёт фанлари).

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каримов Шавкат Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Россия Федерацияси Фанлар академияси академиги.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги 16.07.2013.Tib.20.01

Расмий оппонентлар: MD, professor Kim Jae Kyu; т.ф.д., профессор Чжао А.В.; т.ф.д., профессор Девятов А.В.

Етакчи ташкилот: Сеул миллий университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Нашр ишлари.

Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг докторлик диссертациялари асосий илмий натижалари нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган 3 та миллий илмий журналда 8 та илмий мақола, 6 та хорижий илмий журналда 6 та илмий мақола нашр қилинган, 2 та патент;

б) диссертация мавзуси бўйича 5 та маъруза тезиси халқаро илмий-амалий конференция материалларида эълон қилинган (жумладан: 2012, Россия Федерацияси; 2013, Украина).

  III. Тадқиқотнинг мақсади: кам инвазив ва реконструктив аралашувларни босқичма-босқич қўлланилишига ёндашишларни оптималлаштириш йўли билан яхши сифатли генезга эга МС бўлган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилаш.

    IV. Диссертациянинг илмий янгилиги:

ЯСМСда касалликнинг этиологик сабаблари, табиати ва даражасини аниқлашда ЎЧЙни нурли ноинвазив визуализация қилиш замонавий усуллари ва бевосита миниинвазив контрастлаш усулларининг маълумот бериш даражаси баҳоланган. Яхши сифатли генезга эга бўлган МСнинг ўзига хос сонографик, магнит-резонанс, эндоскопик, рентген-холангиографик семиотикаси аниқланган;

ЯСМС турли вариантларида, кам инвазив даволаш-ташҳислаш эндобилиар операцияларнинг кенг қўлланилиши ва очиқ жарроҳлик операцияларининг босқичма-босқич бажарилишга асосланган даволаш тадбирларининг алгоритми тавсия қилинган;

биринчи марта парафатерал дивертикулларнинг ўзига хос классификацияси ва катта дуоденал сўрғич (КДС) зонаси тузилишининг анатомик аномалияларида вужудга келадиган эндобилиар транспапилляр операциялар бажарилишининг қийинчиликларини бартараф қилиш бўйича тегишли техник ечимлар таклиф қилинган;

Мириззи синдромида пуфак-холедохиал оқма яра пластикасининг янги услуби таклиф қилинган ва клиник амалиётга татбиқ этилган бўлиб, у холедох нуқсонини Пиковский усулида найчалашга имкон берувчи ишончли ётоқ яратишга имкон берган;

билиобилиар анастомоз (ББА) ва БДАнинг мустахкамлигини оширувчи ва стеноз ривожланиш хавфини камайтирувчи ташқи металл каркас устида уламани шакллантирувчи батамом янги ёндашув илк бор ишлаб чиқилган;

Прадери-Смитт бўйича умумий ўт йўлининг жигар орқали дренажланиши учун биринчи марта қисқа муддатларда холангиостома қўйишга ва жигар паренхимасининг кам даражада шикастланишига имконият яратадиган универсал жарроҳлик инструменти ишлаб чиқилган.

   V. Диссертациянинг aмалиётга жорий этилган илмий натижалари: ўт йўллари анастомозларини бажаришнинг, ичаклар анастомозларини шакллантиришнинг ишлаб чиқилган янги усуллари яратилган лапароскопик манипуляциялар учун найча ва қорин бўшлиғини найчалаш учун мослама ҳамда ЯСМСли беморлар диагностикаси ва даволашнинг алгоритми соғлиқни сақлаш тизими амалиётига, жумладан РШТЁИМ ва унинг филиаллари, Тошкент тиббиёт академиясининг клиникаси ва Республика онкология илмий маркази фаолиятига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12.09.2014й.даги 91/106 рақамли хулосаси). Натижалар ЯСМСдаги диагностик хатоларни 12,4%дан 6,8%гача камайтиришга; каминвазив эндобилиар амалиётларнинг самарадорлигини 72,5%дан до 93,7%гача оширишга, ўлим кўрсаткичини 0,2%гача минималлаштиришга ва операциядан сўнги асоратлар миқдорини 12,1%дан 3,5%гача туширишга имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish