Sayt test rejimida ishlamoqda

    АБДУЛЛАЕВА Лагия Мирзатуллаевна: «Тузилмалар характерини прогнозлаш ва тухумдонлар  хавфсиз эпителиал ўсмаларида асоратлари олдини олиш» (14.00.01) - Тошкент педиатрия тиббиёт институти.Тошкент ш. Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 223.  Тел./Факс:  (+99871) 262-33-14, e-mail: tashpmi@gmail.com  (диссертация рус тилида).

 

    Илмий маслаҳатчи: Г.С. Бабаджанова

    Иш бажарилган ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси

    Расмий оппонентлар:Нажмутдинова Д.К., Негматджанов Б.Б., Атаханова Н.Э.

    Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси «Академик В.И.Кулаков номли акушерлик, гинекология ва перинатология Илмий маркази» Федерал Давлат бюджет муассасаси, Москва

    Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади: тухумдон хавфсиз эпителиал ўсмаларининг ривожланишида иммун тизими бузилишларининг роли ва характерини аниқлаш ва уларнинг натижалари асосида ўсма хусусиятини операциягача прогнозлаш, ҳамда  патогенетик асосланган реабилитацион даволаш усулларини  ишлаб чиқиш ва асоратларининг олдини олиш. 

    II. Диссертация тадқиқоти натижаларининг илмий янгилиги:

илк бор тухумдоннинг хавфсиз тузилмалари бўлган беморларда операциягача бўлган даврда тухумдон тузилмаси характерини юқори даражада прогноз қилиш  эҳтимолини таъминловчи комплекс дастур ишлаб чиқилган;

тадқиқот натижалари ТХЭЎ ривожланишида иммун тизимининг ролини аниқлаш, иммунологик  кўрсаткичлар (цитокинлар), молекуляр-биологик омиллар (VEGF), апоптоз (Р53 ва Bcl-2) омиллари характерини ўрганиш имконини берган;

тухумдон хавфсиз ўсмаларининг барча турларида IL-6 ва TNF-α кўрсаткичларининг назорат гуруҳига нисбатан  ишончли юқорилиги, лекин хавфли ўсма бўлган беморларга нисбатан худди шу кўрсаткичларнинг анча пастлиги қайд этилган. Қон зардоби ва тухумдоннинг ўсма тўқимасида VEGFR-1 ва VEGFR-2 неоангиогенез ҳамда Р53 ва Bcl-2 апоптоз омиллари нисбатининг ошиши орасида аниқ корреляцион боғлиқлик аниқланган. Тухумдон тузилмаси капсуласида қон харакатланишини ўрганиш учун замонавий ультратовушли допплерометрик текширув усулини қўллаш тузилма характерини прогнозлаш имконини берган;

сезгирлик, хусусийлик, индекслар асимметрияси коэффициентининг юқори кўрсаткичлари, хавфни бахолаш (ХБ), имкониятларни баҳолаш (ИБ) тузилма характерини ҳамда ТХЭЎ ва ТЎТ рецидиви эҳтимолини башорат қилиш учун маркерлар сифатида  қон ва тухумдон ўсмасида VEGFR-1 ва VEGFR-2,  р53 ва bcl-2 ҳамда уларнинг  нисбати Р53 /bcl-2ни аниқлашни тавсия этиш имконини берган;

операция ўтказилган тухумдонда ўсма рецидивларининг олдини олиш учун операция ўтказган беморларни олиб боришнинг реабилитацион дастури ишлаб чиқилган ва илмий асосланган.

   III. Диссертациянинг aмалиётга жорий этилган натижалари ва уларнинг самараси: «Тухумдоннинг хавфсиз тузилмаси бўлган беморларда операциядан кейинги даврда бепуштликни ташҳислаш, олдини олиш ва даволаш», «Тухумдонларнинг хавфсиз ўсмалари бўлган беморларни операциягача тайёрлаш ва реабилитацион даволаш» услубий тавсияномалари ишлаб чиқилди ва соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш вазирлигининг 29.09.2014 йилдаги 17-сонли ҳулосаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish