Sayt test rejimida ishlamoqda

    ТЎХТАЕВ Ҳаким Рахманович: “Дориларнинг дисперс системаларини коллоид- кимёвий хоссалари ва технологик параметрларини сирт-фаол моддалар ёрдамида бошқариш” (15.00.01 ва 15.00.02) Тошкент фармацевтика институти (100015, Тошкент, Ойбек кўч., 45  Тел./факс: (99871) 256-37-38,  е-mail: www.pharmi@bec.com.uz), (диссертация рус тилида)

 

    Илмий маслаҳатчи: Аминов Собиржон Нигматович

    Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент фармацевтика институти

    Расмий оппонентлар Дўсматов А.Ф., Агзамходжаев А.А., Худойбердиев М.А.

    Етакчи ташкилот: А.Султонов номли Ўзбекистон кимё фармацевтика илмий тадқиқот институти

    Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади кимёвий, биофармацевтик ва фармакологик текширувлар асосида итакон, цитракон ва малеин кислоталарнинг сирт-фаол ҳосилаларини ДДСлари коллоид-кимёвий ва технологик параметрларини бошқаришда қўллашнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборатдир.

    II. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 

    илк марта ДДСлар технологик параметрларини ва хоссаларини бошқариш мақсадида тўйинмаган дикарбон кислоталарининг сирт-фаол ҳосилаларини қўллашнинг назарий ва амалий асослари ишлаб чиқилган (Фармацевтический журнал. – Ташкент, 2011. – №3, – С. 55-57.);

    илк марта изомер СФМлар самарадорлигини баҳолашда асосий кўрсаткич ГЛБ қиймати эмас, балки уларнинг коллоид-кимёвий хоссалари (КМҲ концентрацияси, сирт-фаоллик, адсорбция параметрлари ва бошқ.) эканлиги аниқланган (Фармацевтический журнал. –Ташкент, 2011. –  №2. –С. 50-52.);

    эмульсион асосларнинг гидрофиллаш хоссалари СФМ молекуласи гидрофоб гуруҳининг узунлиги, КМҲ концентрацияси, сирт-фаоллигига, адсорбцион параметрларга боғлиқ, лекин гидрофиль гуруҳи табиатига боғлиқ эмаслиги аниқланган (Химико-фармацевтический журнал. – Москва, 2014. – №8. –С. 49-51.);

    янги асосларда 10% ли стрептоцид ва 5% ли мумиё суртмаси тайёрланган. 10% ли стрептоцид суртмасидан асосий модданинг ажралиши СФМ тузилишига, гидрофоб занжирнинг узунлигига, КМҲ концентрацияси, сирт-фаолликка боғлиқлиги топилган (Фармацевтический журнал. –Ташкент, 2012. – №3. – С. 83-86. ва Объединенный научный журнал.–Москва,2012. –№ 6-7. – С.67-69.).

    III. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган натижалари ва уларнинг самарадорлиги. Таркибида цетилмалеинатнинг триэтаноламмонийли тузи бўлган фитотаркиб учун МТҲлар ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжатлар асосида ҲК «Drug –Teсh» томонидан 3000 қадоқда маҳсулот ишлаб чиқарилган (Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика саноати  Давлат-Акциядорлик концернининг 15 октябрь 2014 йилдаги  далолатномаси). Стрептоциднинг 10% ли, мумиёнинг 5% ли суртмалари, мураккаб таркибли «Антипот» пастаси таркиби ва технологиялари  МЧЖ «Жасмин-фитофарма» амалиётига жорий қилинган. СФМлар ва эмульсион асослар ”Ўзфармсаноат» корхоналарида ХИИК «RADIKS» (1203/04-сонли 17 ноябрь 2014 йилдаги хати) ва ҚК «REMEDY GROUP» (1782-сонли 18 ноябрь 2014 йилдаги хати) жорий қилинган (ДАК «Ўзфармсаноат»нинг мд-06/1952-сонли 19 ноябрь 2014 йилдаги хати). Тадқиқот натижалари асосида стрептоциднинг 10 % ли,  мумиё 5 % ли суртмалари, «Антипот» пастаси ва фитотузларни йиллик ишлаб чиқаришдан кутилаётган иқтисодий самарадорлик 190 миллион 120 минг сўмни ташкил этади (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг д21-сонли 3 ноябрь 2014 йилдаги илмий тадқиқот ишларини амалиётга тадбиқи бўйича хулосаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish