Sayt test rejimida ishlamoqda

САДИКОВ Алимджан Заировичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алкалоидларни ўсимлик хом ашёсидан ишлаб чиқариш технологияларини мақбуллаштириш (Дитерпен, изохинолин, индол, пирролизидин ва стероид синфларига оид алкалоидлар мисолида)», 02.00.10 – Биоорганик кимё (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.T278

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти ва Ўзбекистон миллий университети. 16.07.2013 К.В.Т.13.01.

Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, академик Глушенкова Анна Ивановна, техника фанлари доктори Сагдуллаев Баходир Тахирович, фармацевтика фанлари доктори Урманова Флюра Фаридовна.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади турли асослик кучига эга бўлган алкалоидлар (дитерпен, изохинолин, индол, пирролизидин ва стероид синфларига оид), асосида дори воситалари ҳамда биореактивларининг субстанцияларини ишлаб чиқаришнинг умумлаштирилган технологияларини яратиш.

   III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

биринчи марта дитерпен, изохинолин, индол, пирролизидин ва стероид синфларига оид 11 та ўсимлик алкалоидларини ишлаб чиқаришдаги кўп фазали жараёнларни ўрганишда фойдаланиш учун уларнинг асослик кучи (гелиотрин рНб.м.=7,3; d-в-гидрастин рНб.м.=2,2; бикукулин рНб.м.=3,2; ликорин рНб.м.=7,5; империалин рНб.м.=4,8; протопин рНб.м.=3,6; лаппаконитин рНб.м.=3,4; донаксин рНб.м.=6,2; галантамин рНб.м.=5,8; N-дезацетиллаппаконитин рНб.м.=3,7; аконитин рНб.м.=3,6) аниқланган;

илк бор туз ҳолатида барча 11 та алкалоид, уларнинг асослик кучи ҳар хил бўлишидан қатъи назар, спиртнинг 75–85% ли эритмасида яхши эриши  ва 55% ли эритмада эрувчанлиги энг юқори эканлиги топилган ва ушбу омил алкалоидларни ишлаб чиқаришнинг умумлаштирилган технологияси яратилишига асос бўлиши исботланган;

тажрибаларда кимёвий тузилишидан қатъи назар, жуда кам миқдорда бошқа экстрактив моддалар сақловчи алкалоидларни юқори унум билан ўсимлик хом ашёсидан 75–85% ли спирт эритмаси ёрдамида селектив ажратиб олиш яхши натижалар бериши ишлаб чиқилган;

тажрибаларни математик режалаштириш усули ёрдамида ўсимлик хом ашёсидан алкалоидларни экстракция қилиш жараёнларининг оптимал шароитлари аниқланган;

илк бор экстрагент сифатида 75–85% ли спирт эритмаси қўлланилиб, дитерпен, изохинолин, индол, пирролизидин, стероид тузилишидаги алкалоидлар асосида 7 та дори воситаси ва 6 та биореактивлар субстанцияларининг умумлаштирилган саноат ишлаб чиқариш технологиялари ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Алкалоидларни ўсимлик хом ашёсидан ишлаб чиқариш технологияларини мақбуллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Аллапинин», «Протопин гидрохлориди», «Аксаритмин», «Галантамин гидробромид», «Аклезин» дори воситаларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меъёрий-техник ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (22.11.2010 й., 00/523/3; 22.03.2001 й., 004–01; 30.01.2015 й., 00008/01/15; 19.01.2015 й., 04/415/6 сонли гувоҳномалар) ва Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги («Аллапинин», «Галантамин гидробромид», «Аклезин») (27.12.2011 й., П№014369/01; 22.11.2011 й., ФС–000243) ваколатли идоралари томонидан тасдиқланган;

«Аконитин» (тоза) биореактиви техникавий шарт (Ts.0353440–017:2014) билан 24.06.2014 йил 112/001641 рақам билан «Ўзстандарт» агентлиги томонидан Давлат рўйхатига олинган;

«Аллапинин» дори воситаси субстанциясининг лицензион шартномаси (22.06.2000 й., № 90295) «Фармцентр Вилар» ОАЖ (Россия Федерацияси) билан имзоланган. Лицензион шартнома асосида 2011–2014 йилларда 1369 кг (6,4 млн АҚШ доллари) маҳсулот ишлаб чиқарилган;

«Галантамин гидробромид»дори воситаси субстанциясининг лицензион шартномаси (9.08.2012 й., №1/08) «ВИФИТЕХ» ЁАЖ (Россия Федерацияси) билан имзоланган ва шартнома асосида 2011–2014 йилларда 3 кг (54,0 минг АҚШ доллари) маҳсулот истеъмолчига етказиб берилган;

«Аконитин» биореактиви «LATOXAN» фирмаси (Франция) билан имзоланган шартнома (27.04.2011 й., №4–L/01) асосида 2011–2014 йилларда 1389 г (90,4 минг евро) миқдорида экспорт қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish