Sayt test rejimida ishlamoqda

ХАСАНОВА Лола Эмильевнанинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: тиббиёт фанлари номзоди.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib449

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қари ва кекса ёшдаги аёлларда тарқалган пародонтитнинг кечиши, патогенетик даволаш ва олдини олиш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Илмий  маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвониМелькумян Тимур Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.17.01

Расмий оппонентлар: т.ф.д., проф. Баек Ил Ким, т.ф.д., доц. Г.И.Лукина, т.ф.д., доц. С.С.Гулямов

Етакчи ташкилот: Брюссель эркин Университети (Бельгия)

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

Педагогик иш тажрибасига қўйилган талабнинг бажарилгани: 1990 йилдан I Тошкент Давлат тиббиёт институти Терапевтик стоматология кафедраси ассистенти, 2004 йилдан Тошкент тиббиёт академияси Терапевтик стоматология кафедраси доценти, 2014 йилдан Тошкент Давлат стоматология институти Госпитал терапевтик стоматологияси кафедраси доценти.

    II. Нашр ишлари.

Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг докторлик диссертациялари асосий илмий натижалари нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган 5 та миллий илмий журналда 20 та илмий мақола, 2 та хорижий илмий журналда 2 та илмий мақола нашр қилинган;

б) диссертация мавзуси бўйича 4 та маъруза тезиси халқаро илмий-амалий конференция материалларида эълон қилинган (жумладан: 2014, Москва; 2010, Украина).

   III. Тадқиқотнинг мақсади: кекса ва қари ёшдаги аёлларда бирламчи ва иккиламчи остеопороз билан бирга кечувчи тарқалган пародонтитни кечиш хусусиятларии ўрганиш ва патогенетик даволаш ва профилактика усулларини ишлаб чиқиш.

    IV. Диссертациянинг илмий янгилиги:

Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи кекса ва қари ёшдаги аёллар яшаш шароитларини эътиборга олган ҳолда бирламчи ва иккиламчи остеопороз негизидаги кечувчи ТП нинг клиник кечиш хусусиятлари, касалликни учраш даражаси аниқланган;

аёллар ёши, ҳомиладорликлар сони, постменопауза даврини бошланиши ва оғирлик даражаси, менопауза давридаги суяк синишлари сонини эътиборга олиб, ТП кечиш оғирлиги, олинган тишлар сони, ТП билан касалланган  организмида юз берувчи жараёнлар ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар аниқланган;

остеопороз негизида кечувчи ТП билан оғриган аёлларда пародонт тўқимасининг рентгеноденситометрик ва клиник ҳолати баҳоланган;

бирламчи ва иккиламчи остеопороз мавжуд аёлларда пародонтитни кечиши қиёсий баҳоланган;

остеопороз фонидаги ТП мавжуд беморда остеопеник бузилишларни суяк ремоделланиши биокимёвий маркерлари баҳоланган;

кекса ва қари ёшдаги аёлларда остеотроп терапияни қўллаш орқали даволаш самарасини оширувчи, остеопорозни олдини олувчи ва пародонтитни узоқ муддатли ремиссиясига олиб келувчи ТП ни даволаш схемаси ишлаб чиқилган.

    V. Диссертациянинг aмалиётга жорий этилган илмий натижалари:

«Остеопороз негизидаги пародонт касалликларини даволаш ва олдини олишда кальций препаратларини қўллаш» ва «Кекса ва қари ёшда тарқалган пародонтитни рентгенологик ва денситометрик ташхислаш усуллари» мавзусида услубий қўлланма соғлиқни  сақлаш амалиётига, жумладан 1-сонли стоматологик поликлиника Давлат унитар корхонаси хамда Ўзбекистон Республика 1-сонли тиббий-санитария бирлашмаси Марказий поликлиникаси амалиётига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш  вазирлигининг 29.08.2014 йилдаги  18-сонли хулосаси). Юқорида қайд этилган тавсияларни пародонтитни даволашда қўлланилиши натижасида ремиссия даврини 30 фоизга узайтирди, даволаш самарадорлиги эса 16 фоизга ошди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish