Sayt test rejimida ishlamoqda

ЗИЯМУХАМЕДОВА Умида Алижоновнанинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т311.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Композицион полимер қопламаларнинг пахта билан ўзаро таъсирлашувида структуравий мослашувининг ўзига хос жиҳатлари ва уларни олиш технологияси», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: –

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.T/FM.02.02.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

Педагогик иш тажрибасига қўйилган талабнинг бажарилгани: 2009 йилдан Тошкент давлат техника университети Нефть ва газни қайта ишлаш технологияси кафедраси доценти.

Малакавий имтиҳонлар топширилган сана ва натижаси: Ўзбекистоннинг энг янги тарихи (02.05.2013) – 69 (қониқарли); инглиз тили (31.05.2013) - 56 (қониқарли); математик моделлаштириш ва математик статистика асослари (17.05.2013) – 83 (яхши); машинасозликда материалшунослик (28.11.2013) – 80 (яхши).

    II. Нашр ишлари. Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАК нашрлари рўйхатига киритилган 5 та миллий илмий журналда 9 та илмий мақола, 2 та хорижий илмий журналда 3 та илмий  мақола нашр қилинган, 2 та Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиролик патенти олинган (31.01.2013 IAP №04645; 10.10.2013IAP №04774).

б) диссертация мавзуси бўйича халқаро илмий-амалий конференция материалларида 10 та маъруза тезиси эълон қилинган (жумладан: 2005, Москва; 2005, Санкт –Петербург, Саратов; 2005, Туркия; 2009, Тошкент).

    III. Тадқиқот мақсади композицион  полимер қопламаларнинг пахта билан ўзаро таъсирланишувида структуравий мослашувни ҳисобга олган ҳолда самарали материал ва уларни олиш технологиясини яратишдан иборат.

    IV. Диссертация натижаларининг илмий янгилиги:

табиатан ҳар хил полимер материалларнинг ўзаро фрикцион таъсирланишувида геометрик ва термодинамик параметрли структуравий мослашувларнинг такомиллашган механизми таклиф этилган;

пахта толасини муҳофазалашнинг структуравий мослашувга сон ва сифат жиҳатдан таъсири очиб берилган;

структуравий мослашув жараёнида тўлдирувчининг ламинар структураси туфайли электр ўтказувчи занжирчалар ҳосил бўлиши оқибатида фрикцион трибомослашув трибозаряд зичлиги, ишқаланиш коэффициенти ва пахтанинг нисбий механик жароҳатланиши миқдорлари камайтирилиши аниқланган;

активацион-гелиотехнология усулида гетерокомпозит полимер қопламалар олишда госсипол смоласининг самарали структураловчи модификатор эканлиги аниқланган;

тўлдирувчи заррачаларнинг қоплама қалинлиги бўйича оғирлик кучи туфайли градиентли тарқалишини бартараф этиб, оптимал структуралашни таъминлайдиган янги усул таклиф этилган;

активацион-гелиотехнология усулида олинган гетерокомпозит қопламаларни механик-кимёвий модификациялашда нанокомплекс бирикмалар ҳосил бўлиш механизми илк бор таклиф этилган.

   V. Диссертацияни амалиётга жорий этилган илмий натижалари. Композит полимер қопламаларни пахта билан ўзаро тасирлашувида структуравий мослашувчанликни тадқиқотлаш натижасида:

Ўзбекистон Давлат стандарти O‘zDSt 2822:2014 ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси меъёрий хужжатлар давлат фондига киритилган («O‘zstandart» агентлигининг 2014 йил 25 декабрдаги 1886/09-сонли далолатномаси);

«O‘zpaxtasanoat» уюшмаси тизимидаги корхоналар, жумладан «Қўрғонтепа пахта тозалаш заводи» АЖ, «Сўфиқишлоқ пахта тозалаш заводи» АЖ ва «Наманган 3-сон пахта тозалаш» АЖ (2002-2009 йиллар) корхоналарида ЎзР IAP04645-сонли ва IAP04774-сонли патентлари билан ҳимояланган композитлар жорий этилган. Ишлаб чиқилган янги таркибли қопламаларнинг технологик жиҳозлар ишчи сиртларида қўлланиб жорий этилиши натижасида пахта жароҳатланиши 0,35-0,85 фоизга ва чигитнинг эзилиши 1,5-2,0 мартага камайган, машиналар унумдорлиги 10-15 фоизга ошган, энергия истеъмоли эса 8-10 фоизга камайган. («O‘zpaxtasanoat» уюшмасининг 2014 йил 28 октябрь 20/2242-сонли далолатномаси).

«O‘zpaxtamash» ОАЖга тақдим этилган технологик регламент асосида ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёни бир батареяли пахта тозалаш заводида йилига 78,8 млн. сўм иқтисодий самара беради («O‘zpaxtamash» OAЖнинг 2011 йил 26 октябрь 525/680-сонли далолатномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish