- Asosiy sahifa
- Yangiliklar
-
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин шароитида изланувчилар ва мутахассисларнинг соғлиғини асраш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва аттестация жараёнини самарали амалга ошириш мақсадида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан тажриба-синов тариқасида диссертациялар ҳимояси, шунингдек, олий таълим ва илмий тадқиқот мусассаларида изланувчиларнинг малакавий имтиҳонлари онлайн шаклда ташкил этилиши ҳақида маълум қилган эдик. Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ушбу жараёнлар тегишли тартиб-қоидаларга мувофиқ тарзда ўтказилиши учун барча имкониятларни яратиш чоралари кўрилди.
Бугун мазкур масалага бағишланган онлайн семинар ташкил этилди. Унда Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари, мутасадди ходимлар, республика олий ўқув юртларининг соҳага масъул проректорлари иштирок этдилар. -
«Сардоба» сув омборида юзага келган тошқин оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот
-
Бугун мамлакатимизда короновирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий қилинган карантин шароитида ОАК Раёсати йиғилиши карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда онлайн шаклда ташкил этилди.
Йиғилиш кун тартибига кўра, дастлаб аттестация ишлари кўриб чиқилди. Сўнгра илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва эксперт кенгашлари таркибларига ўзгартиришлар киритиш, илмий кенгашлар ва бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш, ихтисосликлар бўйича малакавий имтиҳонлар дастурларини тасдиқлаш каби масалалар муҳокама қилинди. -
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилиниб, қуйидаги тартиблар жорий этилмоқда.
-
Президент Шавкат Мирзиёев Бухорода Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Аллоҳ таолодан халққа тинчлик-осойишталик, юртни турли бало-офатлардан асрашини тилаб дуо қилинди.
-
Шавкат Мирзиёев Бухоронинг Олот тумани марказида маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар билан учрашув ўтказди.
Давлат раҳбари кечаги кучли шамол кутилмаган ва илгари кузатилмаган табиий офат бўлганини, одамлар турмуши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга салбий таъсир қилганини афсус билан қайд этди.
-
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига етиб борди ва вертолётда Қоракўл ҳамда Олот туманларидаги ҳолатни кўздан кечирди.
-
“Бугунги кунда вирусдан холи ҳудудлардаги бир қатор саноат корхоналарида, қурилиш майдонларида, фермер ва кластер хўжаликларида, санитар-эпидемиологик нормаларга қатъий амал қилган ҳолда, ишлар аста-секин бошланди.
Албатта, биз коронавирус пандемиясига қарши курашни бир лаҳза ҳам тўхтатмаймиз. Бу одамларимиз, аҳолимизнинг соғлиғи, ҳаёти билан боғлиқ ўта муҳим масала.
-
“Жонажон Ватанимизга Рамазони шариф кириб келмоқда. Ушбу улуғ айём муносабати билан нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-ука, опа-сингилларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни чин қалбимдан муборакбод этаман.
-
Бугун, 22 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда карантин чекловлари сабабли, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида умумхалқ ҳаракати доирасида бир қатор ишларга алоҳида эътибор қаратилиши айтиб ўтилди. Ушбу инфографика орқали белгилаб берилган вазифаларнинг қисқа шакли билан танишишингиз мумкин.
Bosh menyu
- «O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi Byulleteni»
- Dissertatsiya asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxati
- Ochiq ma’lumotlar
- Ixtisosliklar ro‘yxati
- Rayosat majlislari
- Interaktiv xizmatlar
- Yoshlar siyosati
- Gender tenglik
- Korrupsiyaga qarshi kurashish
- Tahliliy ma’lumotlar
- Bo‘sh ish o‘rinlari
Yangiliklarga obuna bo‘lish
Foydali resurslar
So‘rovnoma
-
Oliy attestatsiya komissiyasi rasmiy veb-saytiga baho bering