Олий аттестация комиссияси раисининг виртуал қабулхонаси ташкил этилганлигини тўғрисида


Олий аттестация комиссияси раисининг виртуал қабулхонаси ташкил этилганлигини тўғрисида

    Ўзбекистон Республика­си Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Олий аттестация комиссияси томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини тубдан такомиллаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

    Олий аттестация комиссиясида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш сифатини янада яхшилаш, самарадорлигини ошириш мақсадида Олий аттестация комиссияси раисининг виртуал қабулхонаси (http://rais.oak.uz) ташкил этилганлигини маълум қилади.  

Шунингдек, мурожаатларни Олий аттестация комиссияси раисининг виртуал қабулхонасига (371) 233-28-83 телефон рақами орқали қолдириш имкони мавжуд.


Qaytish