Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг навбатдаги мажлиси тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси

Раёсатининг навбатдаги мажлиси тўғрисида

 

    Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг навбатдаги мажлиси 2014 йилнинг 30 сентябрь куни бўлиб ўтди. Мазкур мажлисда қуйидаги масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди:

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4456-сонли Фармони талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2014 йил 2 апрелдаги топшириқлари бажарилишини таъминлаш юзасидан ўрганиш натижалари тўғрисида;

    аттестация ишларини кўриб чиқиш;

    Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар таркибларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида;

    Бир марталик фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар тузиш ҳақида;

    Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатининг янги таҳририни тасдиқлаш ҳақида;

    Диссертация ишлари илмий натижалари юзасидан илмий мақолалар чоп этилиши лозим бўлган илмий журналлар рўйхатига қўшимчалар киритиш ҳақида;

    юқори ташкилотлардан келган ҳужжатлар ижроси, фуқаролар мурожаатлари ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳақида;

    2014 йил чора-тадбирлар режасининг биринчи тўққиз ойи якунлари ижроси ҳақида.

 

Олий аттестация комиссияси


Qaytish