OAK sayti » Yangiliklar
 
29 okt 2013

ОТМ кенгашлари ва ИТМ илмий кенгашларининг раҳбарлари диққатига!

ОТМ кенгашлари ва ИТМ илмий кенгашларининг раҳбарлари диққатига!

Диссертация ишининг мавзусини рўйхатдан ўтказиш ва “ОАК Бюллетени” журналида эълон қилиш учун  қуйидаги ҳужжатлар ОАКга тақдим этилади:

18 okt 2013

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари тўплами

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ЎзР Адлия вазирлигидан рўйхатдан  ўтказилган “Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом”, “Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби  тўғрисидаги низом”, “Малакавий имтихонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”, “Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом”  ва “Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом”ларнинг ўзбек ва рус тилларидаги тўплами нашр қилинганлигини маълум қилади. 

27 sen 2013

ОАК норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг услубий ва амалий жиҳатларига бағишланган семинарлар

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида олий таълим муассасалари кенгашлари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий кенгашлари илмий котиблари учун ОАК норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг услубий ва амалий жиҳатларига бағишланган семинарлар ўтказилди.

     Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар давлат аттестациясини амалдаги ОАК низомлари асосида ташкил этишни таъминлаш мақсадида 2013 йилнинг 17, 18, 19 сентябрь кунлари аниқ фанлар, табиий фанлар ва ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишларида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли масъул ходимлари билан ишчи семинарлар ташкил этилди. Семинарларда ОАК раиси, ОАК Бош илмий котиби, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ходимлари

19 sen 2013

Илмий кенгашлар илмий котиблари учун кенгашлар фаолиятини ташкил этиш ҳамда ОАК норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг услубий ва амалий жиҳатларига бағишлаб ўтказиладиган семинар тўғрисида АХБОРОТ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар илмий котиблари учун кенгашлар фаолиятини ташкил этиш ҳамда ОАК норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг услубий ва амалий жиҳатларига бағишлаб ўтказиладиган семинар тўғрисида ахборот

12 sen 2013

ОАК норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг услубий ва амалий жиҳатларига бағишлаб ўтказиладиган семинарлар тўғрисида АХБОРОТ

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида олий таълим муассасалари кенгашлари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий кенгашлари илмий котиблари учун ОАК норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг услубий ва амалий жиҳатларига бағишлаб ўтказиладиган семинарлар тўғрисида ахборот

 

09 sen 2013

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! “ЖУРНАЛИСТИКА – ИЖОДИЙ ФАН”

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорликда журналистика ва ахборот соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг илмий асосларини янада такомиллаштириш, юксак савияда илмий-амалий фаолият кўрсатаётган мутахассисларни рағбатлантириш, соҳанинг назарий ва амалий йўналишларини ривожлантириш, журналистлар ва талабаларда илмий ва ижодий салоҳиятни шакллантириш ҳамда соҳа кадрларининг малакаси ва маҳоратини ошириш мақсадида “Журналистика – ижодий фан” танловини ўтказади.

01 sen 2013

Малакавий имтиҳонлар ва талабгорларнинг лаёқатини аниқлаш тест синовлари: натижалар таҳлили ва истиқболдаги вазифалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги  ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ малакавий имтиҳонларни ўтказишнинг янги тартиби ва талабгорларнинг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқатини аниқлаш бўйича тест синовларини ўтказиш амалиётга киритилди.

28 avg 2013

ФАН ДОКТОРИ ИЛМИЙ ДАРАЖАСИНИ БЕРУВЧИ ИЛМИЙ КЕНГАШЛАРИ Р Ў Й ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлари рўйхати Ilmiy-Kengashlar-royxati.docx [72,92 Kb] (yuklashlar soni: 392)

28 avg 2013

Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисида буйруқ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон 

12 apr 2013

Oliy attestatsiya komissiyasida o‘tkaziladigan seminarlar to‘g‘risida axborot

O‘zbekiston Respublikasi OAK Rayosatining tegishli qarori bilan tasdiqlangan nizomlar belgilangan tartibda Adliya vazirligi tomonidan davlat ro‘yxatidan o‘tkazilgan.

OAK tomonidan mazkur nizomlarni amaliyotga joriy etish yuzasidan maqsadli tadbirlar amalga oshirilmoqda. 

 

>>
бесплатно фильмы скачать без регистрации и скачать dle
<<