OAK sayti » Yangiliklar » Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилган семинарлар тўғрисида
 
06 mart 2017

Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилган семинарлар тўғрисида

Kategoriya: Yangiliklar

Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилган семинарлар тўғрисида

 

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони мазмун-моҳияти билан таништириш ва изланувчиларни қизиқтираётган саволларга тушунтириш бериш мақсадида жорий йилнинг феврал–март ойларида жойларда фаолият кўрсатаётган 80 та олий таълим (44) ва илмий-тадқиқот (36) муассасаларида ОАК раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан катта илмий ходимлар-изланувчилар, мустақил изланувчи­лар ва шу соҳага оид мутахассислар иштирокида (ФА ёш олимлари, ҚСХВнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган муассасалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари) учрашувлар ташкил қилинди. Учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг моҳияти ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга оид масалалар, шунингдек ОАК ва Илмий кенгашлар фаолияти очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жумладан ОАК томонидан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнларини шахсий иштироксиз ахборот технологиялари асосида  қабул қилишга қаратилган ахборот тизимлари ҳақидаги саволларга тушунтиришлар берилди.

 

Олий аттестация комиссияси